Сотиболдиева Гўзалхон Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона вилояти кольматажланган тупроқларининг биогеокимёвий хусусиятлари ва улардан фойдаланиш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/В222.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хамза Хамдамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исманов Абдуваҳоб Жўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган кольматажланган тупроқларнинг хоссалари, генезиси ва биогеокимёвий хусусиятлари, макро- ва микроэлементларнинг провинция ҳолатларини аниқлаш ҳамда элементлар учун фон ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сўх ва Исфайрамсой дарё ёйилмаларидаги тупроқларда микроэлементлар манбаи дарё сувлари таркибидаги чўкинди лойқалар эканлиги исботланган;
циклик элементлар, тарқоқ ер элементлари гуруҳлари, лантаноидлар суғориладиган кольматажланган тупроқлари таркибидаги миқдори дунё тупроқлари ва литосфера билан солиштириш асосида тупроқлар учун фон ишлаб чиқилган;
кольматажланган тупроқларда профилида Sc, Sr, Mn, Co, Cu, Zn, As элементлар яққол аккумуляцияланмаганлиги, шу билан бирга борли провинция мавжудлиги аниқланиб, ундан фойдаланиш такомиллаштирилган;
кимёвий элементларнинг логарифм (log) миқдорлари билан литосфера учун ишланган логарифм (log) меъёрлари солиштирилиб, ўзаро яқинлиги ҳамда уларнинг генезиси литосфера эканлиги исботланган;
биомикроэлементларнинг аккумуляция тартиби Mn>Zn>B>Cu>Mo ҳолатида бўлиб, коьматажланган тупроқларда бундай жараён йўқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилоятининг кольматажланган тупроқларининг биогеокимёвий хусусиятлари ва улардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узум-боғдорчилик йўналишида экинларни танлаб экиш агротехникаси Фарғона туманидаги “Майрамхон Ўткирбек замини” ва Қувасой шаҳридаги “Нурматов Аҳмаджон” фермер хўжаликларининг 50 гектар ер майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 02/023-170-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларда узум-боғдорчиликдан олинган ҳосил сифатини яхшилаш ва рентабеллигини 15–20 фоизга ошириш имконини берган;
илдизмевали экинларни танлаб экиш агротехникаси Ўзбекистон тумани “Малика” ва “Анваржон замини кўрки” фермер хўжаликларининг 153 гектар ер майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 02/023-170-сон маълумотномаси). Натижада қанд лавлаги экилган майдонлардан олинган ҳосилда В элементига бўлган муҳтожлиги боис келиб чиқадиган ўзак чириши касаллигини олдини олиш ва қўшимча 10–20 ц/га ҳосил олиш имконини берган;
кольматажланган тупроқлардаги 32 та кимёвий элементлар учун ишлаб чиқилган фон миқдорлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 21 майдаги 03-03/2-2611-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фон миқдорлари қўмита томонидан давлат дастурлари, концепциялар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш имконини берган.