Sayt test rejimida ishlamoqda

Баходиров Зафар Абдувалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқ унумдорлик моделларини тузиш (Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқлари мисолида)», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В45.

Илмий раҳбар: Қўзиев Рамазон Қўзиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдорович, биология фанлари доктори; Джалилова Гулнора Тулкуновна, биология фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: геоахборот тизими технологиялари ёрдамида суғориладиган тупроқларнинг унумдорлик моделларини тузиш ҳамда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ҳудудда тарқалган тупроқлар учун тупроқ унумдорлигининг оптимал ва реал параметрлари, тупроқ унумдорлигини лимитловчи факторлар аниқланган ҳамда тупроқ-экологик индекси ҳисобланган;

суғориладиган бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқлар учун агроэкологик, механик таркиб, умумфизик, агрокимёвий, тупроқ шўрланиши ва агромелиорация блокларидан ташкил топган унумдорлик моделлари ишлаб чиқилган;

геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқ унумдорлик моделларини тузиш услублари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;

тупроқлардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида самарали фойдаланиш мақсадида турли рақамли хариталар ва харитограммалар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқлари унумдорлигини замонавий геоахборот тизимлари технологиялари асосида моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

геоахборот тизими технологиялари ёрдамида ишлаб чиқилган тупроқ унумдорлик моделларини тузиш услублари ва алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 03-05-9221-сон маълумотномаси). Натижада ушбу услублар ва алгоритмларнинг иш жараёнида қўлланилиши ер ресурларидан самарали фойдаланиш ва мониторинг қилиш ишларини муайян даражада автоматлаштириб, сарф этиладиган вақт ва ресурслар тежаш имконини берган;

суғориладиган бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқлар унумдорлиги моделлари бўйича унумдорлик параметрлари (механик таркиби, гумус ва озиқа элементлар миқдори, тупроқ шўрланиши) асосида тузилган рақамли хариталар Сирдарё тумани Малик ва Сайҳунобод тумани Гулистон массивларида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 03-05-9221-сон маълумотномаси).  Натижада ушбу рақамли хариталардаги маълумотлар фермер хўжаликлари ерларидаги тупроқ хосса-хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган;

геоахборот тизими технологияларидан фойдаланган ҳолда ўрганилган ҳудуднинг тупроқлари хосса-хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган агромелиоратив тадбирлар акс эттирилган мавзули рақамли хариталар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 03-05-9221-сон маълумотномаси).  Натижада қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда агромелиоратив тадбирлар ўтказиш ишларини мақбуллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish