Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатов Хайрулла Лутпуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поликонденсацион турдаги катионитлар билан саноат ва оқова сувларни деминераллаштириш ва тозалаш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.4.DSc/K60.

Илмий маслаҳатчи: Туробжонов Садритдин Махамаддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуг Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги самарали ион-алмашувчи полимерлар олиш усулларини ишлаб чиқиш, олинган ион-алмашинувчи полимерларни оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалаш ва сувларни деминераллаш жараёнларида қўллашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

стирол билан фурфуролнинг поликонденсацияси натижасида ионоген гуруҳларни кирииш мумкин бўлган янги стирол-фурфурол полимери синтез қилинган;

илк бор поликонденсацион турдаги термо-кимёвий-радиацион барқарор ион-алмашинувчи полимерлар олинган;

синтез қилинган катионитларнинг асосий физик-кимёвий, сорбцион ва эксплуатацион хоссаларини бошланғич хомашёларнинг таркиби, сульфирловчи ва фосфорлантирувчи агент концентрацияси, реакция ҳарорати ва давомийлигига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;

стирол-фурфурол полимери асосида монофункционал сульфокатионит ва фосфат кислотали катионит синтез қилишнинг оптимал шароитлари аниқланган;

таркибида оғир металл ионлари бўлган саноат оқова сувларни динамик шароитларда тозалаш, сувларни деминераллаштириш ва катионитни регенерация қилиш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Стирол-фурфурол полимери асосида олинган янги сульфо- ва фосфат кислотали катионитлар билан оқава сувларни тозалаш ва сувларни деминераллаштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фурфуролни стирол билан поликонденсациялаш асосида монофункционал сульфокатионит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 03458, 2007 й.). Натижада қаттиқ сувларни юмшатиш, сувларни деминераллаштиришда қўллаш мумкин бўлган монофункционал сульфокатионит олиш имконини берган;

стирол-фурфурол полимерини фосфорлантириш асосида фосфат кислотали катионит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 03886, 2009 й.). Натижада оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалашда қўллаш мумкин бўлган фосфат кислотали катионитлар олиш имконини берган;

стирол-фурфурол полимери асосида катионитлар олишнинг техник шартлари (Ts14825224-005-2018) «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган. Натижада технологик жараёнда ишлатилаётган импорт катионитлар ўрнига стирол-фурфурол асосида олинган катионитни ишлатиш имконини берган;

олинган сульфокатионит «Сувсоз» ДУКга қарашли тозалаш станциясида сувларни деминераллаштиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 24 июлдаги 03-03/2-3157-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи янги маҳаллий катионитлар олиш имконини берган;

олинган фосфат кислотали катионит «Сувсоз» ДУКга қарашли Салар аэрация станциясида оқова оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 24 июлдаги 03-03/2-3157-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш ва четдан олиб келинаётган катионитларни маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish