Sayt test rejimida ishlamoqda

Джайков Гафур Муратбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Объектларнинг ички структураларини интеграл берилганлар бўйича тиклаш масалаларини махсус эгри чизиқлар оиласида моделлаштириш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/FM300.

Илмий раҳбар: Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.

Расмий оппонентлар: Абдурахимов Бахтиёр Файзиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Фаязов Кудратилла Садридинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: объектларнинг ички структурасинитиклаш алгоритмларини такомиллаштириш, сонли ечиш алгоритмларини қуриш ва дастурий таъминотини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

синиқ чизиқлар оиласида объектларнинг ички структурасини интеграл берилганлар бўйича тиклашнинг математик модели такомиллаштирилган ва ҳисоблаш алгоритми қурилган;

ярим айланалар оиласида функцияни интеграл берилганлар бўйича тиклашнинг математик модели қурилган;

А.Н. Тихоновнинг корректмас масалаларнинг регуляризацияси назариясига асосланиб масаланинг аниқ ечимига яқинлашувчи ечимлар кетма-кетлиги қурилган;

кесмалар оиласида объектларнинг ички структурасини аниқлашнинг математик модели такомиллаштирилган;

қўйилган интеграл геометрия масаласининг кесмалар оиласида Соболев фазосида турғунлик баҳоси олинган;

шовқинли интеграл берилганларга турғунли Тихонов регуляризацияси асосида ҳисоблаш алгоритми қурилган;

фойдаланувчига қулай интерфейсга эга кенг доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган объектларнинг ички структурасини интеграл берилганлар бўйича тиклаш масаласини ечишнинг дастурий таъминоти яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. объектларнинг ички структурасинитиклаш алгоритмларини такомиллаштириш, сонли ечиш алгоритмларини қуриш ва дастурий таъминотини яратиш асосида:

интеграл берилганлар бўйича объектларнинг ички структурасини тиклашнинг дастурий таъминоти Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида томографик берилганлар асосида таҳлилий эксперимент ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 01/5280-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тасвирларни қайта тиклаш орқали касалликнинг бошланғич босқичида оптимал даволаш усулларини аниқлашга имкон берган;

синиқ чизиқлар ва кесмалар оилаларида қурилган объектларнинг ички структураларини интеграл берилганлар бўйича тиклашнинг ҳисоблаш алгоритмлари Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларнинг қорин бўшлиғи тасвирини тиклашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 01/5280-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish