Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Камила Комиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл транспорти объектларининг назорат ва бошқарув тизимлари учун магнитоэластик куч датчиклари», 05.01.06–Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T451.

Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Хайриддин Нуриддинович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Илмий-техника маркази» МЧЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл транспорти объектларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун мўлжалланган сезгирлиги ва ишончлилиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифларга эга бўлган куч датчикларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сезгирлиги ва ишончлилиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифларга эга бўлган янги магнитоэластик куч датчиклари ишлаб чиқилган;

алмашлаш схемасини тузиш усули орқали тақсимланган магнитловчи чулғамларига эга датчикларнинг магнит занжирларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;

магнитловчи чулғамларининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда янги магнитоэластик куч датчикларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;

магнитоэластик датчикнинг конструктив тузилишини соддалаштириш ҳалқали магнит ўтказгичлар ички қисмига магнитловчи ва ўлчаш чулғамларини ўрнатиш ҳисобига сезувчанликни ошириш орқали амалга ошириш мумкинлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Темир йўл транспорти объектларининг назорат ва бошқарув тизимлари учун магнитоэластик куч датчиклари бўйича олинган натижалар асосида:

статик тавсифларнинг юқори сезувчанли, ишончлили ва чизиқлили янги магнитоэластик куч датчикларига Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№IAP 04866-2014 й.). Натижада темир йўл транспорти объектларини назорат қилиш ва бошқариш тизимларида қўлланадиган куч датчиклари юқори сезгирлик, аниқлик, кучни бутун диапазон бўйлаб электр сигналга ўзгартиришнинг чизиқлилиги, эксплуатациянинг экстремал шароитларида тавсифларнинг юқори ишончлиги ва барқарорлигига эришилган;

сезгирлиги ва ишончлилиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифларга эга бўлган янги магнитоэластик куч датчиги, алмашлаш схемасини тузиш усули орқали тақсимланган магнитловчи чулғамларга эга датчикларнинг магнит занжирларини ҳисоблаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарда, хусусан поездлар таркибларини таъмирловчи “Ўзбекистон” депосига электровоз ток қабул қилгичининг техник ҳолатини диагностика ва назорат қилиш учун жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 13 декабрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида куч датчиклари хатоликлари катталигига ишчи тавсифнинг ночизиқлилиги, магнитоэластик гистерезис, атроф-муҳит ҳароратининг ўзгариши ва таъминот манбаи параметрларининг беқарорлик хатоликларини камайтириш, магнитоэластик датчикларнинг нисбий хатолигидан ошмаслигига эришилган;

магнитловчи чулғамларининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда янги магнитоэластик куч датчикларининг математик моделлари  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарда, хусусан поездлар таркибларини таъмирловчи “Ўзбекистон” депосига электровоз ток қабул қилгичининг техник ҳолатини диагностика ва назорат қилиш ҳамда «TRANSPORT TOROZI SERVIS» МЧЖда темир йўл ҳаракатланувчи таркибини автоматик ўлчаш жараёнига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 13 декабрдаги НГ/6859-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида чўлғамларни тақсимлашда ҳисоблаш хатоликларини 20%гача камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish