Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангиров Абдимутал Исамитдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди чегарасидаги олтин конларининг жойлашиш шароитлари ва башоратлов-қидирув меъзонларини яратиш», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/GM15.

Илмий раҳбар: Исаходжаев Бахтияр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Цой Владимир Деньевич, геология-минералогия фанлари доктори; Колоскова Светлана Максимовна, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметгеология» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди зонасида яширин олтин маданлашувининг башоратлов-қидирув меъзонларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Букантоғ тоғида Кокпатас чуқур дарзлиги бўйлаб янги регионал структура Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди асосланган;

Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес трендидаги олтин маъданлашувининг эндоген конлари ва маъдан намоёнларининг жойлашиш шароитлари аниқланган;

асосий маъдан назаротловчи геологик-структуравий, минералогик-геокимёвий, магматик, стратиграфик ва литологик омиллар аниқланган;

илк бор рақамли аэро-космик тасвирлар ва геокимёвий маълумотлар, геофизик ва минерагеник тадқиқотлар материалларини қўллаган ҳолда эндоген маъданлашувнинг геологик 3D моделлари ишлаб чиқилган;

ёпиқ худудларда олтин ва олтин-кумушли ёпиқ маъданлашувнинг истиқболли майдонларини излаш ва баҳолашда фойдаланиш мумкин бўлган геологик башоратлов-қидирув меъзонлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди чегарасидаги олтин конларининг жойлашиш шароитлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Букантоғ тоғида Кўкпатас чуқур дарзлиги бўйлаб янги регионал структура Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди «Қизилқумгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 04/19-спр-сон маълумотномаси). Натижада Букантоғ тоғининг нисбатан кенг ҳудудларида Бўзтоғ-Кўкпатас-Оқжетпес тренди чегарасидаги жанубий ва шарқий Оқжетпес истиқболли майдонларида олтин маъданлашувининг жойлашиш шароитларини аниқлашга имконият яратилган;

олтин маъданлашувининг жойлашиш шароитларини назаротловчи янги геологик-структуравий, минералогик-геокимёвий омиллар «Қизилқумгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 04/19-спр-сон маълумотномаси). Натижада Бўзтоғ истиқболли майдонининг жанубий қисми, Оқжетпес маъданли майдонининг шимоли-шарқий қисми ҳамда Кўкпатас ва Оқжетпес тоғлари ўртасидаги ёпиқ майдонларда маъдан намоёнларини башоратлаш имконини берган;

рақамли аэро-космик ва геокимёвий маълумотлар, геофизик ва минерагеник тадқиқотлар материаллари асосида ишлаб чиқилган эндоген маъданлашувнинг геологик 3D моделлари «Қизилқумгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 04/19-спр-сон маълумотномаси). Натижада ГАТ-технологияларини қўллаш орқали олинган ишланмалар Жанубий Букантоғ ҳудудида геология-қидирув ишларини амалга ошириш жараёнидаги геологик маълумотларнинг сифати ва ишончлилигини 15–20% га оширишга хизмат қилган;

ҳудуднинг ёпиқ истиқболли майдонларида олтин ва олтин-кумушли яширин маъданлашувнинг башоратлов-қидирув меъзонлари «Қизилқумгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 04/19-спр-сон маълумотномаси). Натижада башоратлаш-қидириш ишларининг самародорлигини 15–20 % га ошириш учун зарур бўлган олтин маъданлашувининг асосий қидирув меъзонларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish