Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Дилдора Машрабжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped239.

Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик маркази, DSc.30.05.2018.Ped.68.01.

Расмий оппонентлар: Сафаев Нуритдин Салихович,психология фанлари доктори, профессор;Зуфаров Шерзод Мирджалилович,педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларида рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнлари тизимли ёндашув асосида (таҳлилий ва тадқиқий хусусиятларга эга бўлган тизим сифатида) такомиллаштрилган;

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари интегратив тизим (ҳамкорликдаги фаолият), субъектлар интеграцияси (ўқитувчи билан ўқувчилар таълимий муҳитнинг ташкилотчиси, бошқарувчиси ва иштирокчиси сифатида) ҳамда корпоратив (умумга тегишли) бошқарув компонентларини оптимал уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш функциялари («ахборот-таҳлил», «назорат-ташхис», «мақсадли-мотивлаштириш») ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект-субъект муносабатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда рефлексив кўникмалар шакллантириш тизими («таълим», «мустақил таълим», «тарбиявий муносабатлар» ва «мактабдан ташқари таълим»)ни ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари модели инновацион ёндашув («корпоратив»,  «тизимли», «стратегик» ёндашувлар) асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва бошқаришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифлардан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари»да белгиланган коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияларини аниқлаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 01-02/2-2-123-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасаларида тарих фанларини ўқитишнинг вазифаларига мос равишда ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш йўналишлари белгиланган;

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан «Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида Низом»ни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 01-02/2-2-123-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш модели стратегик ёндашув асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва бошқаришнинг самарали воситаси сифатида рефлексив кундалик «Дарс интизомига салбий муносабатдаги ўқувчилар билан ишлаш усуллари ва воситалари» номли ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 01-02/2-2-123-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва бошқариш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish