Sayt test rejimida ishlamoqda

Алматов Бахром Ибрагимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг сув омборлари сувидан фойдаланиш самарадорлигини илмий асослаш ҳамда микробиологик мониторинг механизмини ишлаб чиқиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib185.

Илмий раҳбар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нарбоева Хуршида Сапарбаевна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимиз сув омборлари сувидан сифатли фойдаланиш ва микробиологик хавфсизлик мониторинг механизмини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор турли сув омборлари сувидан аҳоли фойдаланишида саломатлик ҳолатида ижобий кўрсаткичлари ва микробилогик хавфсизлиги асосланган;

илк бор йил фаслларига боғлиқ ҳолда турли сув омборлари сувининг патоген микроорганизмларининг турли ичак касалликларининг ривожланиши ва ҳаётга хавф солувчи хусусиятларининг қиёсий тавсифи очиб берилган;

сув ҳавзалари сув омборлари суви сифатини баҳолашда Давлат стандартига киритиш учун Cryptosporidiumни патогенлик ва вирулентлик кўрсаткичлари исботланган;

сувнинг ифлосланиш даражасини динамикада назорат қилиш, сув омборларини тўлдирувчи оқимларни табиий ва сунъий бошқарилишига превентив таъсир қилишга имкон яратадиган сув омборларининг микробиологик мониторинг механизми яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Республикамиздаги сув омборлари сувидан фойдаланиш самарадорлигини илмий асослаш ва микробиологик мониторинг механизмини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув ҳавзалари сувини муҳофаза қилиш бўйича гигиеник ва эпидемияга қарши талаблар» (0318-15 сон СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йилдан 18 сентябрдаги 8н-д/23-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат юза сув ҳавзалари, шу жумладан сув омборлари устидан огоҳлантирувчи ва доимий санитария назоратини ўтказишни яхшилаш, юза сув манбалари билан боғлиқ республикада эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини яратган;

«Ичимлик ва рекреацион мақсадлардаги сув ҳавзаларининг гидробиологик таҳлили» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йилдан 18 сентябрдаги 8н-д/23-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма асосида аҳолининг сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича сув омборлари микробиологик, гидробиологик ва кимёвий мониторингини самарали усулларидан бирини ишлаб чиқиш имконини  берган;

республикамиздаги сув омборлари сувидан фойдаланиш самарадорлигини илмий асослаш ва микробиологик мониторинг механизмини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Хоразм вилояти Ургенч тумани давлат санитария эпидемиология назорати марказлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йилдан 12 июндаги 8н-д/123-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши сув намуналаридан патоген ва шартли-патоген микроорганизмлар унишини яхшиланган, микробиологик мониторингни яхшилаш билан бирга Республика санитария-эпидемиология назорати хизмати бўйича сувнинг микробилогик кўрсаткичларни давлат стандартига мослашиши, патогенлик ва вирулентлик кўрсаткичларининг яхшиланиши, сув орқали юқадиган ичак инфекциялари устидан эпидемияга қарши профилактик тадбирларни ўтказишни оптималлаштириш, бактериолог ва саниатрия врачлари томонларидан сарфланадиган ортиқча иш вақтини тежашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish