Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Дилшод Рустамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуснбузар касаллигининг клиник кечишида замбуруғли сенсибилизациянинг роли ва комплекс даволаш усули», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib70.

Илмий раҳбар: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент  педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Хаитов Кахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт  академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:

ҳуснбузар касаллигининг клиник кечишида замбуруғли сенсибилизациянинг ролини аниқлаш, иммунологик ва микологик текширувларни ҳисобга олган ҳолда оптимал даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

IIIТадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳуснбузар касаллиги бўлган беморлар ичагида Candida турига мансуб замбуруғларнинг колония пайдо қилиш даражасига асосланиб касаллик клиник кечишининг оғирлик даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

илк бор ҳуснбузарда кандидозли сенсибилизациянинг  клиник кечиши ва иммунологик кўринишлари характери билан фарқ қилувчи инвазив ва аллергик шакллари аниқланган;

ҳуснбузарли беморлар организмида ичакда Candida замбуруғларининг  юқори миқдорда аниқланиш ҳолати терида патогенли микроорганизмлар staphylococcus spp. колонизацион турғунлигининг бузилиши синдромининг ривожланишига олиб келиши исботланган,

ҳуснбузарда замбуруғли сенсибилизация ривожланиш механизмида иммун тизимининг Т-ҳужайрали звеносининг хелперли вариантли томонига  ўзгариши ва гуморал звеносини ўта фаоллиги ҳамда ЎНО-α ва ИЛ-4 цитокинлари танқислик ҳолларининг асосий роли аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳуснбузар касаллигининг клиник кечишида замбуруғли сенсибилизациянинг роли ва комплекс даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Ичак дисбиози бўлган беморларда ҳуснбузар касаллигини оғирлик даражасини прогнозлаш усули” (№IAP 05196) номли Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган. Диагностиканинг бу усули ҳуснбузар касаллигининг оғирлик даражасини аниқлаш ва эрта ташхислашга ва этиопатогенетик даволашни даво тактикасига қўллаш имконини берган;

ҳуснбузар касаллигининг клиник кечишида замбуруғли сенсибилизациянинг ролини ошириш бўйича аниқланган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси ва Бухоро вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 ноябрдаги 8н-з/206-сон маълумотномаси) Текширув натижаларининг татбиқ қилиниши ҳуснбузар касаллигининг даволаш самарасини 64,8%га кўтаришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish