Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухамедова Фируза Бахтиёровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислаш ва даволаш”, 14.00.04–Оториноларингология.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3PhD/Tib335.

Илмий раҳбар: Хасанов Улугбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017. Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Тулебаев Раис Кашкенович, тиббиёт фанлари доктори, академик (Қозоғистон Республикаси); Арифов Сайфиддин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Кранкенхаус Хитзинг (Австрия).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: Паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитнинг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

паразитозлар билан қўшилган аллергик ринитли беморлада иммун тизимини Th2 яъни гуморал жавоби ҳисобига, касаллик диспепсик, астеновегетатив, аллергодерматологик синдромлар билан кечиши исботланган;

Enterobius vermicularis ва Giardia lambia аллергик ринитни келтириб чиқариши асосланган;

аллергик ринитли бемор болаларда  махсус антителаларнинг пайдо бўлиши ҳисобига, трахея, ўпка, ичак тўқималарига антиген боғловчи лимфоцит миқдорининг ошиши ва организмда аллергик жараён учун жавоб  берувчи умумий зардоб IgE кўрсаткичларининг юқори бўлиши асосланган;

аллергик ринитли бемор болаларда CD3-, CD4- ва CD8-лимфоцит кўрсаткичларининг пасайиши бу каби беморларда ичак паразитозлари бор ёки йўқлигини  таҳлил қилиш кераклиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда паразитар этиологияли аллергик ринитларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-д/203-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислашни такомиллаштириш, даволашни муқобиллаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;

“Болаларда паразитар инвазияли аллергик ринитни клиник кечиш хусусиятлари ва  даволаш усули самарадорлигини ошириш” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-д/203-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмалар паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислаш ва даволаш тактикасини оптимал вариантини танлаш, дори воситаларини қабул қилиш натижасида юзага келган асоратларнинг олдини олишни таъминлаш имконини берган;

паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Олмазор тумани 14-оилавий поликлиника, Тошкент шаҳар болалар консультатив-ташхислаш маркази, ЧП “Отоларинголог” клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-д/203-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши паразитар инвазияли болаларда аллергик ринитни ташхислаш ва даволаш тизими паразитозлар иммунологик силжишларни чуқурлаштирган, бу CD3-, CD4- ва CD8-лимфоцитлар миқдорининг камайиши ва умумий зардоб IgEлар миқдорининг ошиши билан аниқ ифодаланган ва аҳолининг меҳнат қилиш қобилиятининг тиклаш имконини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish