Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Эшмухамад Омантурдиевичнинг

фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш масалалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари мисолида)», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.Dsc/Yu3.

Илмий маслаҳатчи: Тультеев Ильяс Тавасович, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, доцент; Саттаров Абдуғафур Хамидович, юридик фанлар доктори; Турғунов Илҳом Турғунович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими муассасалари ўқувчиларида ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни юксалтиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш ҳамда уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ижтимоий шериклиги бўйича ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш соҳасидаги профилактик фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

академик лицей ва касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ҳуқуқий ва сиёсий институтларнинг мазкур қатламга мансуб ёшлар тарбиясига оид фаолият йўналишлари ва механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлари асослантирилган;

илк бор ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими ходимларининг ўз хизмат фаолиятидаги ҳуқуқий фаоллигини баҳолаш юзасидан тавсифловчи асосий  кўрсаткичлар ва талаблар ишлаб чиқилган;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Медиамулоқот” дарсларини ташкил қилиш зарурлиги асосланган;

ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган 30 ёшгача бўлган ёшларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кафиллиги асосида жазодан шартли озод қилишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг асосий йўналиши ва ушбу сиёсатни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг мажбурияти сифатида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунининг 5-моддаси 8-банди, 10-моддаси 6-банди, 14-моддаси 4-банди, 15-моддаси 2-банди, 16-моддаси 4-бандларини  ишлаб чиқишда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 22 февралдаги 05/01-07-219-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, прокуратура, ички ишлар, адлия органларининг ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган фаолиятини ташкил қилишга ҳуқуқий асос бўлган;

ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш юзасидаги таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва сиёсий партияларнинг мазкур қатламга мансуб ёшлар тарбиясига оид фаолият йўналишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи меморандумлар тузишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 30 ноябрдаги 02/02-1238-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳуқуқий ва сиёсий институтларининг мазкур қатламга мансуб ёшлар тарбиясига оид фаолият йўналишлари ва механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;

академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўз хизмат фаолиятидаги ҳуқуқий фаоллигини баҳолаш юзасидан тавсифловчи асосий  кўрсаткичлар ва талабларни белгилаш таклифлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тартибга солувчи Низомнинг 2, 3, 4, 5, 6, ва 9-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 апрелдаги 31-03/05-130-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар тизим ходимларининг тартиб-интизомга қатъий амал қилиш кўникмасини шаклланишига ҳамда ўз ҳуқуқий фаоллигини баҳолаш кўрсаткичлари ва талабларини жорий қилишга хизмат қилган;

ўқувчиларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида амалиётчи мутахассислар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид таклифлардан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқувчи ёшларга «Медиамулоқот» дарсини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 27 февралдаги МХ-01/12-48 сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини ошириш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;

ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган 30 ёшгача бўлган ёшларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кафиллиги асосида жазодан шартли озод қилиш борасидаги таклифи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида Меморандумда белгиланди. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 5 мартдаги 2018 йил 04-13/1275-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish