Жамалова Дилафруз Неъматилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ферула тадшикорум Пименов ва Ферула мосчата (Ҳ.Реинсч) Косо-Пол. нинг ин витро шароитида биологияси”, 03.00.05-Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B720.
Илмий раҳбар: Мустафина Феруза Усмановна, биология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Беҳзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори; Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевна, биология фанлари доктори; Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каллус ва соматоембриогенез индуксияси учун тўқималар културасида морфогенез жараёнларини ўрганиш орқали, Ферула Л. туркуми айрим камёб турлари учун клонал микрокўпайтиришнинг юқори самарали тизимини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Ферула тадшикорум ва Ф. мосчата турларни ин витро културасига киритиш учун қўлланилган эксплантларнинг морфогенетик потенсиали аниқланди;
Гормонал, трофик ва физик омилларнинг клонал микрокўпайтиришга таъсири ёритиб берилди;
Илк бор Ф. тадшикорум ва Ф. мосчата турлари учун стерилизация босқичлари, оптимал эксплантлар ва экиш шароитларини танлашни ўз ичига олган ин витро културасига киритиш протоколлари ишлаб чиқилди ва экспериментал равишда асосланди;
Биринчи марта биологик фаол моддалар (БФМ) таркибига асосланган клонал линияларни танлаш ва қиёсий таҳлил қилиш амалга оширилди, бу эса ин витро шароитида кейинги етиштириш ва тадқиқ қилиш учун истиқболли линияларни аниқлашга имконини берди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Ферула тадшикорум Пименов ва Ферула мосчата (Ҳ. Реинсч) Косо-Пол. нинг ин витро шароитида биологияси” ни ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
ўсимликларнинг ин витро шароитида клонал микрокўпайтириш бўйича олинган натижалар Тошкент Ботаника боғи фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 6-ноябрдаги №4/1255-2470-сонли маълумотномаси). Бу эса, ин витро шароитида клонал микрокўпайтирш орқали ўсимликларнинг кўчатларини етказиб бериш имконини берган;
ўсимликларнинг 130 гербарий намуналари бўйича маълумотлар базаси Глобал биохилма-хиллик маълумотлари тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) жорий этилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлари базасининг 2025-йил 13-майдаги гувоҳномаси). Натижада, ўсимликларнинг Ўзбекистонда тарқалиш ҳудудлари бўйича маълумотларни халқаро миқёсда олиш имконини берган.