Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Элдор Баратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ««Фожазит» типидаги цеолитларда аммиак ва бензол адсорбцияси», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/К46.

Илмий раҳбар: Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, доцент; Ахмедов Равшан Каримович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фожазитларда газ ва буғларнинг адсорбция изотермаси ва тўлиқ термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фожазит типидаги таркибида Na+ ва Li+ катионлари бўлган Х ва Y цеолитларига аммиак ва бензолнинг адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DG ва DS) ва изотермалари микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси (МҲТН) уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;

тўлқинсимон кўринишга эга Х ва Y цеолитларига аммиак ва бензол адсорбцияси иссиқлиги аниқланган;

фожазит типидаги Х ва Y цеолитларига аммиак гази ва бензол буғи адсорбция миқдорлари ҳисобланганда NaX цеолити бўшлиқларида 8 та, NaY цеолитда бўшлиқларида 7 таNa+ катионлари, LiX цеолитда бўшлиқларида 10,75 та ва LiY цеолитида бўлиқларида 6,87 таLi+ катионлари борлиги аниқланган;

фожазит типидаги Х ва Y цеолитлари адсорбция жараёнида гексоганал призма ва содалит ғовакларидан суперғовакка Na+ ва Li+ катионларининг кўчиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фожазит типидаги цеолитларда аммиак ва бензол адсорбцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фожазитларда адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DG ва DS) бўйича юқори даражада аниқликда олинган натижалар ФА-Ф7-Т168 «Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги координацион бирикмаларининг синтези ва тузилишининг ўзига хослиги, кристалл ва электрон структуралари, реакция қобилиятлари, кимёвий ва биологик хоссаларининг илмий асосларини қайд қилиниши» лойиҳасида комплекс бирикмани (никотинамид) тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 13 сентябрдаги 4/1255-2441-сон маълумотномаси). Натижада тиокарбамидли координацион бирикмаларни қўшимча моддалардан тозалаш имконини берган;

LiX ва LiY цеолит аналоглари нефтни қайта ишлаш жараёнларида чиқаётган анорганик ва органик моддалар билан зарарланган чиқинди оқава сувларни тозалаш технологияси «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга қўллаш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги 20/11-700-сон маълумотномаси). Натижада нефтни қайта ишлаш жараёнидан чиқадиган азотли бирикмалар, ароматик бирикмалар, уларнинг гомологларидан ва бошқа қўшимча моддалардан 20–25 баробар самарали тозалаб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish