Норов Абдураҳмон Қиёмиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реакция-диффузия типидаги параболик тенгламалар системалари учун эркин чегарали масалалар”, 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: В.И. Романовский номидаги Математика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: В.И. Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Тахиров Жозил Останович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ашуров Равшан Раджабович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Апаков Юсупжон Пулатович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реакция-диффузия типидаги тенгламалар ва системалар учун эркин чегарали бир фазали ва аралаш-икки фазали масалалар назариясини қуриш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иммун жавобли инфекция тарқалиш жараёни динамикасининг икки эркин чегарали математик модели қурилган ва Шаудер типидаги априор баҳолар асосида масаланинг бир қийматли ечилиши исботланган, шунингдек етарлича катта вақтларда масалани ечиш учун асимптотик баҳолар ўрнатилган;
инвазив йиртқич турнинг тарқалишини моделлаштирувчи аралаш-икки фазали соҳада йиртқич-ўлжа диффузион модели учун ечимларининг мавжуд ва ягоналиги исботланган;
рақобат-диффузия системаси учун бир фазали эркин чегарали масалаларни ечиш учун Гёлдер типидаги априор баҳолар олиш усуллари ишлаб чиқилган ва улар асосида масалаларнинг бир қийматли ечилиши исботланган;
реакция-диффузия тенгламалари учун Стефан типидаги бир фазали масалаларнинг бир қийматли ечилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Реакция-диффузия тенгламалари ва системалари учун эркин чегарали бир фазали ва аралаш-икки фазали масалалар бўйича олинган натижалар асосида:
реакция-диффузия типидаги параболик тенгламалар системалари учун эркин чегарали масалаларни ечиш учун Гёлдер фазоларида априор баҳоларни олиш усулларидан №22-11-00064 рақамли “Ирсиятни ҳисобга олган ҳолда геосфералардаги динамик жараёнларни моделлаштириш” мавзусидаги илмий-тадқиқот иши доирасида диффузия-конвектив жараёнларни кузатишда қўлланилган (Космофизика ва радиотўлқинлар тарқалиш тадқиқотлари институтининг 2025 йил 22 майдаги №231-сонли маълумотномаси, Россия Федерацияси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши грунт-атмосфера тизимида радоннинг кўчиш коеффициентини ҳисоблаш имконини берган;
реакция-диффузия жараёнларни ҳисобга олувчи атроф-муҳитнинг таклиф этилган математик моделларидан №ИЛ-21071166 рақамли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал-ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида қанот атрофидаги турбулентлик, босим тақсимоти ва оқим динамикасини моделлаштиришда фойдаланилган (Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2025 йил 20 майдаги №5893-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши вертикал-ўқли шамол турбиналарини кучсиз шамол шароитлари учун оптималлаштириш имконини берган.