Назарова Динара Анваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Архитектура-тарихий муҳитни қайта тиклашнинг инновацион методологияси (Самарқанд шаҳри мисолида)”, 18.00.02– «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/А20.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий маслаҳатчи: Рахимов Камол Джалолович, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024.А.11.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шнекеев Жумавой Калимбетович, архитектура фанлари доктори, доцент; Муқимов Рустам Саматович, архитектура фанлари доктори, профессор; Абилов Алексей Жаилханович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОИЙИҲА” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг ривожланаётган шаҳарларида барқарор ва режалаштирилган урбанистик жараёнлар ривожланишининг назарий моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар ривожланишининг замонавий урбанистик ёндашувлар, жумладан "компакт шаҳар", "янги урбанизм", "транзитга йўналтирилган ривожланиш", "ақлли шаҳар", "барқарор шаҳар" каби энг муҳим назарий моделлари аниқланиб, уларнинг фазовий, иқтисодий, экологик, функционал, тортишиш, транспорт, ижтимоий хусусиятлар бўйича таснифлаш гуруҳлари тузилган ҳамда барқарор ривожланиш шароитида уларнинг ҳудудий қўлланиш хусусиятлари ва афзалликлари ёритиб берилган;
шаҳарларнинг (Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Ангрен) ҳудудий-фазовий ривожланишини визуал-дастурий баҳолаш асосида салбий оқибатларга олиб келадиган урбанизация жараёнлари, яшил ҳудудларнинг қисқариши, сув инфратузилмасининг чекланиши, ижтимоий хизматларнинг номутаносиб тақсимланиши каби омиллар аниқланиб, асосий кўрсаткичлардаги ўсиш суръати, яшил майдонларнинг деградацияси, қурилиш ҳудудлари, сув ҳудудлари, шаҳар иссиқлик оролларининг ривожланиши каби ўзгаришлар аниқланган;
ҳудудий қамраб олишнинг мега, макро, мезо ва микро фокуслари даражасида шаҳар муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш параметрларини ҳудудий ссенарийлар асосида режалаштириш ва экологик-ҳудудий мониторинг орқали оптималлаштириш усуллари асосида ободонлаштириш тизимлари, транспорт тизимлари, жамоат жойлари, тарихий зоналарни такомиллаштириш ва барқарор ривожлантириш бўйича “яшил инфратузилма”, “интеграциялашган жамоат транспорти”, “зичлаштириш” асосида интеграцияшган назарий модел яратилган;
Ўзбекистон шаҳарларининг транспорт ва ҳудудий ўсишини белгиловчи “зичлашуви”, “транзит зичлашув”, “функцияни ҳудудий алмаштириш”, “ҳудудни кенг ривожлантириш”, “потенциалларни ошириш”, “функцияларни фазовий алмаштириш билан потенциалларни ошириш” ссенарийлари асосида концептуал-фазовий модел ишлаб чиқилган;
рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда қулай инвестиция муҳитини яратиш, шаҳарларни тартибга солиш, барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича интернет платформасида сунъий интеллектга асосланган қарор қабул қилиш тизими, интерактив хариталар орқали реал вақт режимида шаҳар инфратузилмасини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжларини аниқлаш имконини берувчи назарий модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг асосий қоидалари жорий этилди:
Тошкент шаҳар бош режаси консепсиясининг экологикс инфратузилмасини ташкил этишда бажарган лойиҳа ишлари ва қуйидаги илмий-тадқиқот изланишлар таҳлиллари ва хулосалари Тошкент шаҳри бош режаси лойиҳасига тадбиқ этилди: Тошкент шаҳри экологик инфратузилмасини яратишда диссертациянинг асосий илмий тавсиялари лойиҳада фойдаланилди. Бунда экологик инфратузилмани уч компонент (табий каркас, табий тўқима ва экологик тўқима) га ажратилган ҳолда ва уларнинг интеграцияси бўйича тавсиялари амалга оширилди; Техноген каркасни ташкил этиш бўйича ишланмалари Тошкент шаҳар ичида яшил корридор (Салар канали бўйлаб соҳилбўйи ҳудудлар, истироҳат боғлари ва умумфойдаланиш яшил ҳудудларни ўз ичига олган тизим) ва яшил белбўг (шаҳар атрофида шаҳардан ташқари рекреация ҳудудларини, боғлар ва экинзор ерларни ўз ичига олган тизим) яратишда илмий таҳлилларидан фойдаланилди ва лойиҳага киритилди. Ҳудудий қамраб олишнинг мега, макро, мезо ва микро фокуслари даражасида шаҳар муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш параметрларини ҳудудий ссенарийлар асосида режалаштириш ва экологик-ҳудудий мониторинг орқали оптималлаштириш усуллари асосида ободонлаштириш тизимлари, транспорт тизимлари, жамоат жойлари, тарихий зоналарни такомиллаштириш ва барқарор ривожлантириш бўйича “яшил инфратузилма”, “интеграциялашган жамоат транспорти”, “зичлаштириш” асосида интеграцияшган назарий модел яратилган (“Тошкентбошплан ЛИТИ” ДУК томонидан қабул қилинган Маълумотнома. №ШИЛБ 1418 04.08.2022 й.). Натижада Тошкент шаҳрининг бош режасини шакллантиришда табий ва техноген каркасларни шаҳар тузилмасида умумий тизим - экологик инфратузилмага битластириш бўйича илмий ва амалий ишланмалари зарур манба бўлиб, шунингдек бош режанинг самарадорлигини оширишга эришилган;
Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш жараёнида, бажарган лойиҳа ишлари “Тошкентбошплан ЛИТИ” ДУК томонидан қабул қилинган ва қуйидаги илмий-тадқиқот изланишлар таҳлиллари ва хулосалари Тошкент шаҳрини бош режаси страдегиясини ривожлантиришда тадбиқ этилди: Шаҳар тузилмаларини такомиллаштиришда уларни таркибий қисмлар (чизиқли ўтказгичлар, консентрик жамоат тугунлари, тураржой, саноат ҳудудларидан иборат шаҳар тўқималари ва яшил инфратузилма) га ажратган ҳолда истиқболли ривожланишини белгилаш; Диссертациянинг асосий илмий тавсияларидан бўлган Бос ва батафсил режаларни ишлаб чиқишда барча алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар, лойиҳачилар, маҳаллий ҳокимият ва аҳоли фикрлари ўртасида интегратив ёндашув усулини қўллаш ишлари лойиҳада фойдаланилди; Шаҳарларни барқарор ривижлантириш ёлида эcо (яшил) ва рационал архитектура технологиталарини қўллаш тавсиялари амалга оширилди, мавжуд турар жой фондларини энергетик санацияси бўйича таклифларидан фойдаланилди. Тошкент шаҳарининг ҳудудий-фазовий ривожланишини визуал-дастурий баҳолаш асосида салбий оқибатларга олиб келадиган урбанизация жараёнлари, яшил ҳудудларнинг қисқариши, сув инфратузилмасининг чекланиши, ижтимоий хизматларнинг номутаносиб тақсимланиши каби омиллар аниқланиб, асосий кўрсаткичлардаги ўсиш суръати, яшил майдонларнинг деградацияси, қурилиш ҳудудлари, сув ҳудудлари, шаҳар иссиқлик оролларининг ривожланиши каби ўзгаришлар аниқланган; Ўзбекистон шаҳарларининг транспорт ва ҳудудий ўсишини белгиловчи “зичлашуви”, “транзит зичлашув”, “функцияни ҳудудий алмаштириш”, “ҳудудни кенг ривожлантириш”, “потенциалларни ошириш”, “функцияларни фазовий алмаштириш билан потенсиалларни ошириш” ссенарийлари асосида концептуал-фазовий модел ишлаб чиқилган (Маълумотнома № ШИЛБ 1419 04.08.2022 й.). Ушбу илмий-тадқиқот натижалари ва лойиҳалари Тошкент шаҳрининг бош режасини шакллантиришда тизимли ёндашув асосида барқарорлик шартларини қўллаш, аҳоли учун қулай шаҳар муҳитини яратиш ва энергиясамарадорлик кўрсаткичларини оҳириш каби натижага эришилган;
Фарғона шаҳрида “Экошаҳар” консепсияси лойиҳасида “шаҳар атроф-муҳитини” бартараф этиш мақсадида шаҳар яшил инфратузилмасини (яшил йўлаклар, истироҳат боғлари, Марғилон дарёси бўйидаги яшил йўлак) тизимли ташкил этиш бўйича тавсиялардан фойдаланилди. Биноларни энергия тежамкор материаллар ва конструксиялардан қуриш, яшил томларни ўрнатиш орқали уларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳам қўлланилди. “Ягона инвестиция портали” тизимини жорий этиш ҳамда бинолар қуриш ва ҳудудларни ободонлаштиришга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш таклифига шаҳарсозлик жараёнларининг бош режасига риоя этилиши ва шаффофлигини таъминлаш бўйича диссертация тадқиқотининг айрим қоидалари киритилиб, уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди. рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда қулай инвестиция муҳитини яратиш, шаҳарларни тартибга солиш, барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича интернет платформасида сунъий интеллектга асосланган қарор қабул қилиш тизими, интерактив хариталар орқали реал вақт режимида шаҳар инфратузилмасини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжларини аниқлаш имконини берувчи назарий модел ишлаб чиқилган;
Юқоридаги тавсиялар ва лойиҳа таклифларининг амалга оширилиши Фарғона шаҳрида “Экосити”ни шаҳарсозликни барқарор ривожлантириш тамойиллари асосида ташкил этиш ҳамда юқори иқтисодий, экологик ва ижтимоий самарадорликка эришишни таъминлайди (Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ 20.11.2023 й. 1-01/1402-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар ва лойиҳалар натижалари Фарғона шаҳридаги “Эcоcитй” бош режасини ишлаб чиқишга тизимли ёндашувни ишлаб чиқиш, жумладан, барқарорлик шартларини қўллаш, аҳоли учун қулай шаҳар муҳитини яратиш, энергия самарадорлиги кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.