Омонов Хайитбой Ахмадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Овминзатов тоғининг геологик тузилиши ва маъданлашуви (Марказий Қизилқум)», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/GM21.
Илмий раҳбар: Абдуазимова Зоя Мусаевна, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Исаходжаев Бахтиёр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Исоков Максуд Узакович, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Марказий геология ва геофизика экспедицияси» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Овминзатов тоғининг геологик тузилишини ҳамда олтин, уран, нодир ва камёб ер металлари маъданлашувини жойлашиш шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Овминзатов тоғлари томезозой ётқизиқлари устсубдукцион-аккрецион комплексларининг геологик-тектоник тузилиши модели ишлаб чиқилган;
Овминзатов тоғларида ривожланган бурмали-сурилмали комплексларининг актуаллаштирилган легендаси ишлаб чиқилган;
Овминзатов тоғларининг тектоник тузилиши учта структуравий шарьяж қурилмали қаватлардан (альп, герцин, каледон) таркиб топганлиги асосланган;
олтин маъданлашувининг жойлашиши сурилмали структураларнинг кинематикаси шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий ер ёриқлари орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Овминзатов тоғлари ва тоғолди районларининг геологик тузилишининг ўзига хосликлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Овминзатов тоғининг 1:100000 масштабдаги геологик харитаси «Регионал геология тасвирлаш экспедицияси» ДКда амалиётга жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 4 октябрдаги 04/20-спр-сон маълумотномаси). Натижада ноанъанавий позициялардаги маъданли объектларни аниқлашга қаратилган башорат-металлогеник тадқиқотларни олиб бориш учун асос бўлиб хизмат қилган;
мувофиқлаштирилган легенда «Регионал геология тасвирлаш экспедицияси» ДКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 4 октябрдаги 04/20-спр-сон маълумотномаси). Натижада коллизион комплекслар ривожланган бошқа ҳудудларнинг геологик харитасини тузишда илмий-услубий база бўлиш имконини берган;
Овминзатов тоғлари томезазой фундаменти юзасининг тузилган схематик геологик-структуравий харитаси «Регионал геология тасвирлаш экспедицияси» ДКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 4 октябрдаги 04/20-спр-сон маълумотномаси). Натижада маълум бўлган маъданли объектларнинг структуравий ўрнини аниқлаш ва мезозой-кайнозой ғилофи остидаги қидириш ишларини йўналтириш имконини берган;
олтинга истиқболли деб ажратилган тўртта участка «Регионал геология тасвирлаш экспедицияси» ДКда жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 4 октябрдаги 04/20-спр-сон маълумотномаси). Натижада Лолазор участкасида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва олтин бўйича республика минерал хомашё базасини кенгайтириш имконини берган.