Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Зарифжон Шарифовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва наркоманиянинг клиник хусусиятлари», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib10.

Илмий маслаҳатчи: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Сиволап Юрий Павлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: преморбидда девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва опийли гиёҳвандликнинг клиник-психопатологик хусусиятларини шахсий-биологик ва ижтимоий-психологик омилларини ҳисобга олган ҳолда даволаш-реабилитация ҳамда профилактика чора-тадбирлар сифатини ошириш иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморлар преморбидидаги девиант хулқ-атвор ривожланишида перинатал патология кузатилиши, эмоционал-нотурғун ва эксплозив шахс типларининг устунлиги, наркологик ва руҳий касалликларга наслий мойиллик ҳамда ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

психоактив воситаларни истеъмол қилишнинг эрта бошланиши, қарамликнинг юқори тезликда шаклланиши ҳамда абстинент синдромнинг оғир кечиши билан характерланадиган, преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморларда қарамликнинг юқори даражадаги прогредиент кечиши асослаб берилган;

преморбидда девиант хулқ-атворли беморларда патологик майлнинг хулқ-атвор ва аффектив компонентлари устунлик қилиши аниқланган;

қарамлик юқори даражада прогредиент кечувчи девиант хулқ-атворли беморларда бош миянинг бироз қуришидан то субкортикал макон ва бош мия пўстлоқ қисми пешона бўлаги эгатчаларининг кенгайиши каби морфологик ўзгаришларнинг шаклланиши аниқланган;

преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликка чалинган беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун когнитив хулқ-атвор психотерапиясини қўллаш патогенетик асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва наркоманиянинг клиник хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:

«Девиант хулқ-атворли алкоголга қарам беморлар психотерапиясининг ўзига хослиги» мавзуидаги услубий тавсиянома расмийлаштирилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8Н-д/27-сон маълумотномаси). Илмий  натижаларнинг жорий қилиниши преморбидда девиант хулқ-атворли алкогол ва опиатларга қарам беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган ҳолда қайта касалланишлар ва асоратларнинг камайтириш имконини берган;

преморбидда девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиёҳвандликнинг клиник хусусиятлари ривожланиши, кечиши ва даволаш-реабилитация чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Хоразм вилояти наркологик диспансери ва Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8Н-д/27-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида беморларнинг ижтимоий мослашуви яхшиланган, қайта касалланишларнинг олди олинган, касаллик клиник ремиссия ҳолатларининг 1,6 мартага ошиб, шифохонада даволаниш заруратининг 2 марта камайтириш имконини берган, бу эса даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг қарийб тенг баробар тежалишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish