Sayt test rejimida ishlamoqda

Мовланов Жахонгир Журабековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):

«Жанубий Нурота тоғларини олтин маъданлашувини башоратлаш минералогия-геокимёвий мезонлари (Ғарбий Ўзбекистон)», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/GM44.

Илмий раҳбар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Колдаев Александр Александрович, геология-минералогия фанлари доктори; Умаров Акрамиддин Зайниддинович, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Марказий геология ва геофизика экспедицияси» ДК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Нурота тоғларида олтин маъданлашувини башоратлашни минералогия-геокимёвий мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жанубий Нурота бурмали зоналарини олтин маъданлашувининг минералогик таркиби ва типоморфизми асосида маъданли ва маъдансиз кварц томирлари аниқланган;

объектларда олтин ва унга йўлдош маъданли бирламчи элементлар (As, Ag, Pb, Sb) ҳамда иккиламчи тарқалиш ореолларининг кенг ривожланган комплекс геокимёвий аномалияларини боғлиқлиги аниқланган;

Жанубий Нурота олтин маъданлашувининг жойлашиш хусусиятларини минералогик мезонлари ишлаб чиқилган;

олтин маъданлашувли ҳудудларни истиқболини баҳолашнинг янги геокимёвий мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий Нурота тоғларида олтин маъданлашувини башоратлаш минералогия-геокимёвий мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Жанубий Нурота тоғининг эндоген олтин маъданлашувининг геокимёвий башоратлаш хариталари «Регионалгеология» ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 10 октябрдаги 04/21-спр-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Нурота тоғларида олтин учун геологик қидирув ва съёмка ишларини олиб бориш имконини берган;

кварц ҳосилалари генерациясининг маъданли ва маъдансиз кварц томирларига ажратилганлиги тўғрисидаги хулосалар «Регионалгеология» Давлат унитар корхонаси фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 10 октябрдаги № 04/21-спр-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлар бўйича махсус илгарилама дала, камерал ишларини аниқ мақсадли ва самарали амалга ошириш имкони яратилган;

ўн тўртта истиқболли майдонларининг иккитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 28 мартда тасдиқланган 246-сон «Хорижий инвестициялар жалб этиладиган геологик ўрганиш учун қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган турларининг истиқболли йўналишлари» рўйхатига киритилган. Натижада геология қидирув ишларини олиб бориш учун Тўсун ва Қорақчатов майдонига (Туркия) инвестицияларини киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish