Sayt test rejimida ishlamoqda

Харипова Рашида Еримовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси эълони

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейининг илмий-фонд фаолияти (1830-2023 йиллар)”, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar2282 
Илмий раҳбар: Хасанов Бахтиёр Вахапович тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи PhD.02/09.07.2020.Tar.70.03. 
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Курязова Дармон Тўраевна: Муҳамедова Муниса Собировна тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қозоғистон Марказий музейининг илмий-фонд фаолияти контексида музей амалиётини таҳлил қилиш асосида Қозоғистон Марказий музейининг фаолиятини янги рақамли технологияларни қўллаган ҳолда оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Қозоғистон Марказий музейининг ривожланиши музейшунослик амалиёти нуқтаи назаридан саккиз босқичга ажратилди: 1) 1830–1860 йиллар – ташкил этилиш даври: музейнинг табиий фанлар ва археология коллекцияларига асосланган “ноёб буюмлар кабинети” сифатида шаклланиши; 2) 1870–1890 йиллар – этнографик юксалиш: этнографик экспедисиялар ташкил этилиши ва фондларни фаол тўлдириш босқичи; 3) 1900–1916 йиллар – тизимлаштириш босқичи: коллекцияларни каталоглаштириш ва илмий нашрлар фаолиятининг бошланиши; 4) 1917–1929 йиллар – совет ислоҳоти: коллекцияларнинг миллийлаштирилиши ва уларнинг Олмаотага топширилиши; 5) 1930–1990 йиллар – музей тизимини шакллантириш ва музейнинг етакчи илмий марказга айланиши; 6) 1991–2005 йиллар – пост-совет даври: экспедисион фаолиятнинг пасайиши, “Маданий мерос” давлат дастурида иштирок, музейга илмий-тадқиқот ташкилоти мақомининг берилиши; 7) 2006–2011 йиллар – илмий юксалиш даври: 19 та илмий лойиҳа амалга оширилган, илмий мақом мустаҳкамланган; 8) 2012–2023 йиллар – рақамли трансформация даври: 3Д технологиялар жорий этилган, халқаро ҳамкорлик кенгайтирилган;
музейда ретроспектив ривожланиш борасида замонавий илмий бўлимларнинг ташкил этилиши (1990-йилларда 2 та, 2000-йилларда 7 тагача ортган) археология, этнология, антропология, тарих, музей манбашунослиги ва қўлёзмаларни сақлаш йўналишларига ихтисослашган моддий ва номоддий меросни ўрганиш бўйича асосий илмий марказ сифатидаги мавқеининг (“Маданий мерос” дастурида иштирок ва 30 дан ортиқ рақамлаштирилган нашрлар, жумладан музеографик каталог ва энциклопедиялар) мустаҳкамланиши асослаб берилган;
фондларни рақамлаштириш жараёнида ноёб ашёлар “виртуал инвентаризация карталари”нинг жорий этилиши “электрон каталоглаш тизими”нинг шаклланишига асос бўлганлиги ва бу жараёнлар музей фондларининг тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик (ПР) учун очиқлигини таъминлаш билан бирга, музей маълумотларининг ишончли сақланиши ва улардан илмий тадқиқот ишларида тизимли фойдаланиш имкониятини яратаётганлиги исботланган;
Қозоғистон Марказий музейининг Қатағон қурбонлари хотираси музейи ва Самарқанд давлат музей қўриқхонаси билан реставрация, кўргазмалар алмашинуви соҳасидаги ҳамкорлиги музей ашёлари негизида лойиҳалар (“Марказий Осиё мамлакатларида сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш: натижалар ва умумий муаммолар”), тадқиқотлар ва халқаро кўргазмалар (“Алаштың асыл арыстары (Алашнинг ғоявий улҳомчилари”), “Туркистон икки империя ҳукмронлиги остида: колониализм ва қатағонлар”) ташкил этилишига, натижада ушбу маданий алоқаларнинг музейлар нафақат миллий маданият маркази, балки минтақавий ҳамкорлик ва илмий алмашинув маркази сифатида ҳам интеграсион ривожланиш имкониятлари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихини ёритишда мемориал ва уй-музейларининг фаолиятига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди. Диссертация материаллари Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетида “Археология, этнология ва музейшунослик” кафедрасида ўқитиладиган 6В02206 “Музей иши ва ёдгорликларни муҳофаза қилиш” фанининг маъруза курслари ҳамда амалий машғулотларида қўлланилди. Шунингдек, талабалар томонидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилди.
Диссертация натижалари қуйидаги мавзуларда самарали қўлланмоқда: “Музей фонди тарих ва маданиятни ўрганиш манбаи сифатида”, “Музейнинг илмий-тадқиқот ишлари методлари”, “Музей фондларини рақамлаштириш: замонавий ёндашувлар ва технологиялар”, “Қозоғистон Республикаси Марказий музейининг археологик коллекцияларининг шаклланиш тарихи”. Ушбу материаллар талабалар иштирокида ўтказиладиган семинар машғулотлари, муҳокамалар ва тақдимотларда ҳам фаол равишда қўлланилмоқда. Фанни ўқитиш жараёнида тадқиқотнинг қуйидаги асосий жиҳатларига алоҳида эʼтибор қаратилмоқда.
Музей фонди тарих ва маданиятни ўрганиш учун манбавий асос сифатида – ушбу ёʻналиш талабалар томонидан маданий меросни сақлаш контекстида музей коллекцияларининг аҳамиятини чуқур англашга ёрдам беради. Қозоғистон Марказий музейининг илмий-тадқиқот фаолияти ва унинг фондларини рақамлаштириш истиқболлари – музейларнинг замонавий иш усуллари, жумладан рақамлаштириш жараёнларини ўрганиш талабаларни глобаллашув ва технологик ўзгаришлар билан боғлиқ муаммоларга тайёрлашга хизмат қилади. Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейининг археологик коллекциясининг шаклланиш тарихи (ҳисобга олиш, сақлаш, экспозициялаш, рақамлаштириш) – бу жиҳат музей коллекцияларини бошқариш жараёнларини ва уларнинг илмий тадқиқотлардаги ўрнини чуқур тушунишга ёрдам беради. Ушбу мавзулар 2022-йилдан бошлаб музейшунослик ва маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасида касбий вазифаларни самарали ҳал қила оладиган мутахассисларни тайёрлашга ёʻналтирилган бўлиб, янги ўқув курслари ва дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг 2025 йил 23 январдаги №15-25-112 маълумотномаси). Натижалар, шунингдек, Қозоғистон Марказий музейининг маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот ишларига фаол интеграция қилинган, чунки музей фаолиятида рақамлаштириш ва янги технологиялардан фойдаланишга алоҳида эʼтибор қаратилмоқда. 
Тадқиқот материаллари “Музей фаолиятида замонавий технологиялар” мавзусидаги маърузаларни тайёрлашда қўлланилди. Ушбу маърузаларда ягона электрон маълумотлар базасини жорий этиш зарурияти асослаб берилган бўлиб, бу музей ходимларига фондларни ҳисобга олиш, сақлаш ва мувофиқлаштириш жараёнидаги ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида тезкор ахборот олиш имконини яратади. Шу билан бирга, кўплаб музей экспонатларини тарихий-маданий бирламчи манба сифатида илмий тадқиқотлар доирасига тезроқ киритишга ёрдам беради. Хусусан, маърузалар рақамлаштиришнинг қуйидаги жиҳатларини қамраб олади: 3Д-моделлаштиришдан фойдаланиш, виртуал саёҳатларни яратиш, онлайн каталогларни ривожлантириш ҳамда интерактив экспозицион технологияларни татбиқ этиш.
Тадқиқот натижалари Қозоғистоннинг минтақавий музейларининг ташкилий тузилмаларини ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Хусусан, ягона музей буюмларини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш, онлайн каталоглар яратиш ва ходимларни рақамли технологиялар билан ишлашга ўргатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Қозоғистон Марказий музей илмий-тадқиқот маркази сифатида археология, антропология ва этнология, Қозоғистон тарихини ўрганиш, музейшунослик манбашунослиги ва қўлёзмалар, фондларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек, экспонатларни реставрация қилиш билан шуғулланувчи кўплаб илмий ва илмий-фонд бўлимларига эга. Музей ходимлари мамлакатнинг бошқа музейларидаги ҳамкасбларига маслаҳатлар бериб, ўз малакасини мунтазам равишда хорижда ошириб борадилар.
Қозоғистон Марказий музей фаолиятига тадқиқот натижаларининг айрим жиҳатлари татбиқ этилди. Хусусан, янги интерактив-экспериментал фонд ташкил этилиб, бу ташриф буюрувчилар билан ишлашда инновацион усулларни жорий этишга ёрдам берди. Рақамлаштирилган маълумотларга асосланган янги ҳисоб тизими ва классификация усули музей фаолиятида рақамли технологияларни кенгроқ татбиқ этиш имкониятини яратди (Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейининг 2025 йил 22 январдаги №1-10-19 маълумотномаси).
Диссертациянинг “Марказий музейнинг илмий-тадқиқот институти сифатида шаклланиш тарихи” номли И боби ва ушбу бобнинг “Ўзбек халқининг маданий-тарихий мероси фондини шакллантириш. Музейнинг Марказий Осиё (Ўзбекистон Республикаси) музейлари билан ҳамкорлиги” номли параграфида қайд этилган натижалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга имкон яратиб, музейнинг мултимедиа воситаларини янада бойитишга, шунингдек, 1865-1953 йиллардаги қатағон тарихини кенг миқёсда ёритишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2025 йил 23 январдаги №022 маълумотномаси). Натижада музей фонди қимматли тарихий ҳужжатлар ва манбалар билан бойитилиб, экспонатлар базаси кенгайди. Музей ташриф буюрувчилар учун янада интерактив ва ахборотга бой кўринишга эга бўлди. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ва тарихчилар учун илмий-тадқиқот ишлари олиб боришда муҳим маълумотлар тақдим этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish