Эргашев Жасурбек Абдураубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5265.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизи, педагогика фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020. Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёрович, педагогика фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари рақамли муҳитни касбий билимлар билан интеграциялаш ҳамда дастурий таъминотни лойиҳалаш талабларини мезон ва касбий фаолият муҳитига яхлитлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминотини жорий этиш модели рақамли таълим платформаларининг функсияларини ўзини ўзи ривожлантиришнинг индивидуал таълим траекториясига босқичма босқич мослашиш ҳамда дифференциал ёндашувлар ва тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси дастурий таъминоти воситасида индивидуал ёндошувини лойиҳалаштиришнинг табақалаштирилган умумий-соҳавий, аутентик, дифференциал интеграциялашган ижодий босқичларини “Cасе-студй”, “СМАРТ”, “СWОТ”, “Инсерт” методларини қўллаш ҳамда таълимнинг методик тизимига ўзаро мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитиш самарадорлиги АДДИЕ моделини блум таксономиясига уйғунлаштириш ҳамда мотивасион, когнитив, интегратив ва креатив мезонларини баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллашган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишни дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари рақамли муҳитни касбий билимлар билан интеграциялаш ҳамда дастурий таъминотни лойиҳалаш талабларини мезон ва касбий фаолият муҳитига яхлитлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2976/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дидактик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;
рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминотини жорий этиш модели рақамли таълим платформаларининг функсияларини ўзини ўзи ривожлантиришнинг индивидуал таълим траекториясига босқичма босқич мослашиш ҳамда дифференциал ёндашувлар ва тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2976/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминотини жорий этиш моделидан фойдаланиш даражаси оширилишига эришилган;
талабаларнинг рақамлаштириш шароитида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси дастурий таъминоти воситасида индивидуал ёндошувини лойиҳалаштиришнинг табақалаштирилган умумий-соҳавий, аутентик, дифференциал интеграциялашган ижодий босқичларини “Cасе-студй”, “СМАРТ”, “СWОТ”, “Инсерт” методларини қўллаш ҳамда таълимнинг методик тизимига ўзаро мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2976/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларни таълимнинг методик тизимига ўзаро мослашиш имкониятлари ошган;
дастурий таъминот воситасида бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитиш самарадорлиги АДДИЕ моделини блум таксономиясига уйғунлаштириш ҳамда мотивасион, когнитив, интегратив ва креатив мезонларини баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштириш бўйича таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2976/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларни бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг дастурий таъминот воситасида ривожлантириш самарадорлиги ошган.