Тохирова Нозигул Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Аёлларда остеоартрозда иммун-яллиғланиш ҳолатини ташхисига инновацион ёндашув” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2585.
Илмий раҳбарлар: Ганиева Шахзода Шавкат кизи, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Татаурщикова Наталья Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларда остеоартрозда иммун-яллиғланиш ҳолатини ташхисига инновацион ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор остеоартрознинг ривожланишига эркакларда суяк ва бўғимлар жароҳати, ясситовонлик / қомат бузилиши сабаб бўлса, аёлларда асосий хавф омили ирсий мойиллик, пременопауза ва климактерик давр, ортиқча вазн/семизлик, кўп ҳомиладорлик ва туғиш (учтадан ортиқ) сабаб бўлиши аниқланган;
илк бор аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар витамин D миқдорининг статистик ишонарли танқислиги сабабли кальций метаболизмининг дисбаланси 1-гуруҳдаги беморларда қон зардобидаги кальцийнинг камайиши, 2-гуруҳдаги беморларда эса компенсатор гиперкальциемия, кекса ёшдаги аёлларда остопения ва кучли остеопороз аниқланган;
илк бор аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар ИЛ-17А, ТGF-β2, IGF-1 миқдорларининг ишонарли даражада ортиши фонида олигомер матриксили тоғай оқсили (CОМР) ва I тип коллагеннинг N-терминал телопептиди (NТХ-I) миқдори кўрсаткичларининг ортиши аниқланган;
илк бор аёлларда ёшига боғлиқ тизза бўғимлари ремодуляциясини ташхислашнинг самарадор мезонлари сифатида - ҳимоя омиллари (эстрадиол, IGF-1 ва 25(ОH) D3), зарарланиш омиллари (IL-17А, CОМP тоғайлар деструкцияси маркерлари) ва субхондрал суяк резорбцияси маркерлари (NТХ-I) миқдорларини аниқлаш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёлларда остеоартрозда иммун-яллиғланиш ҳолатини ташхисига инновацион ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор остеоартрознинг ривожланишига эркакларда суяк ва бўғимлар жароҳати, ясситовонлик / қомат бузилиши сабаб бўлса, аёлларда асосий хавф омили ирсий мойиллик, пременопауза ва климактерик давр, ортиқча вазн/семизлик, кўп ҳомиладорлик ва туғиш (учтадан ортиқ) сабаб бўлиши аниқланганлиги бўйича «Аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023-йил 4-декабрдаги № 23-м/154-сон хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 53-сонли И/Ч ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 136-сонли И/Ч буйруғлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги 10/62-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар аёлларда остеоартрозни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий этилиши аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан 17642000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: остеоартрознинг ривожланишига эркакларда суяк ва бўғимлар жароҳати, ясситовонлик / қомат бузилиши сабаб бўлса, аёлларда асосий хавф омили ирсий мойиллик, пременопауза ва климактерик давр, ортиқча вазн/семизлик, кўп ҳомиладорлик ва туғиш (учтадан ортиқ) сабаб бўлиши асосланган.
иккинчи илмий янгилиги: илк бор аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар витамин D миқдорининг статистик ишонарли танқислиги сабабли кальций метаболизмининг дисбаланси 1-гуруҳдаги беморларда қон зардобидаги кальцийнинг камайиши, 2-гуруҳдаги беморларда эса компенсатор гиперкальциемия, кекса ёшдаги аёлларда остопения ва кучли остеопороз аниқланганлиги бўйича «Аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023-йил 4-декабрдаги № 23-м/154-сон хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 53-сонли И/Ч ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 136-сонли И/Ч буйруғлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги 10/62-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар аёлларда остеоартрозни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий этилиши аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан 17642000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар витамин D миқдорининг танқислиги сабабли кальций метаболизмининг дисбаланси 1-гуруҳдаги беморларда қон зардобидаги кальцийнинг камайиши, 2-гуруҳдаги беморларда эса компенсатор гиперкальциемия, кекса ёшдаги аёлларда остопения ва кучли остеопороз ташхиси асосланган.
учинчи илмий янгилиги: илк бор аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар ИЛ-17А, ТGF-β2, IGF-1 миқдорларининг ишонарли даражада ортиши фонида олигомер матриксили тоғай оқсили (CОМР) ва I тип коллагеннинг N-терминал телопептиди (NТХ-I) миқдори кўрсаткичларининг ортиши аниқланганлиги бўйича «Аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023-йил 4-декабрдаги № 23-м/154-сон хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 53-сонли И/Ч ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 136-сонли И/Ч буйруғлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги 10/62-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар аёлларда остеоартрозни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий этилиши аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан 17642000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: аёлларда остеоартрознинг оғирлик даражасидан қатъий назар ИЛ-17А, ТGF-β2, IGF-1 миқдорларининг ортиши фонида олигомер матриксилли тоғай оқсили (CОМР) ва I тип коллагеннинг N-терминал телопептиди (NТХ-I) миқдори кўрсаткичларининг ортиши асосланган.
тўртинчи илмий янгилиги: илк бор аёлларда ёшига боғлиқ тизза бўғимлари ремодуляциясини ташхислашнинг самарадор мезонлари сифатида - ҳимоя омиллари (эстрадиол, IGF-1 ва 25(ОH) D3), зарарланиш омиллари (IL-17А, CОМP тоғайлар деструкцияси маркерлари) ва субхондрал суяк резорбцияси маркерлари (NТХ-I) миқдорларини аниқлаш исботланганлиги бўйича «Аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023-йил 4-декабрдаги № 23-м/154-сон хулосаси билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 53-сонли И/Ч ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 136-сонли И/Ч буйруғлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги 10/62-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар аёлларда остеоартрозни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий этилиши аёлларда остеоартрознинг иммуно-яллиғланиш ҳолатини баҳолашнинг янги усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан 17642000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: аёлларда ёшига боғлиқ тизза бўғимлари ремодуляциясини ташхислашнинг самарадор мезонлари сифатида - ҳимоя омиллари (эстрадиол, IGF-1 ва 25(ОH) D3), зарарланиш омиллари (IL-17А, CОМP тоғайлар деструкцияси маркерлари) ва субхондрал суяк резорбцияси маркерлари (NТХ-I) миқдорларини аниқлаш асосланган.