Sayt test rejimida ishlamoqda

Воронина Наталья Владимировнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини рационаллаштиришни гигиеник асослаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Tib178.

Илмий маслахатчи:Искандаров Тулкин Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб  касалликлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Дусчанов Бахтиер Аллаберганович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бахритдинов Шахоб Самарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилувчилар учун энергия ва асосий озиқ-овқат моддаларини тавсия этилган истеъмол миқдорини илмий асослаш ва тинчлик вақтида уларни таъминоти меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Биринчи бор тинчилик даврида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий қучлари ҳарбий хизматчилари учун хизматни ўташ шароитида энергетик ва нутриент таркибига қўйилган талаблар уларнинг касбий фаолиятига боғлиқ тартибда асосланган;

«Темурбеклар мактаби» тарбияланувчилари учун кунлик рационнинг энергетик ва нутриент эҳтиёжларининг илмий асослари ишлаб чиқилган;

Ўзбекистоннинг миллий ҳарбий хизматчилари учун овқатланишнинг амалдаги статусини аниқлаш меъёрлари ишлаб чиқилган;

Марказий-Осиё минтақаси шароитида ҳарбий хизматчиларнинг турли контингенти учун алоҳида касбий меҳнат жараёнларининг энергетик эквиваленти ва жисмоний фаоллик коэффициенти, ҳарбийлар организмида кечувчи метаболик жараёнларни акс эттирувчи энергетик сарф ва биокимёвий кўрсаткичлар исботланган;

ҳарбийлар учун жисмоний фаоллик кунлик энергетик коэффициент таснифи ҳамда касалланишни шаклланишида алиментар омилнинг аҳамияти ва ўрни исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳарбий хизматчиларни тинчлик даврида овқатланишининг рационаллаштиришни гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини гигиеник меъёрлари» (0132-02 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/189-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрларини белгилаш, улар миқдор ва сифатга нисбатан макро ва микро таркибни таъминлашни ташкиллаштиришга қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини ўртача кунлик оқилона меъёрлари» (0132-16 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/189-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача меъёрларини белгилашга қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Тараларга қуйилган ичимлик ва минерал сувларни қуйиш, қайта ишлаш бўйича корхоналар учун санитар қоидалар» (0328-16 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/189-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат ҳарбий хизматчиларни асосий базадан узилган ҳолда, уларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш шароити бўлмаган, ўқув-жанговор вазифаларни бажариш даврида ҳавфсиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, шиша идишли ва минерал сувларнинг меъёрий даражасини белгилашга қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини ўртача кунлик оқилона меъёрлари» (0357-18 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/189-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчиларнинг кунлик асосий озиқа моддалари меъёрий даражасини таъминлашга қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Ўзбекистон Республикаси харбий таълим ўқув муассасалар тарбияланувчилари асосий озуқа моддаларниинг истеъмол меъёрлари» (0353-18 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/189-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳарбий таълим ўқув муассасалар тарбияланувчилари асосий озуқа моддаларниинг  сарфланадиган энергияга нисбатан истеъмол меъёрларини таъминлашга қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Чақириқ ёшидаги ўсмирлар овқатланиш ҳолатини гигиеник баҳолаш» услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги 8н-д/63-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма чақириқ ёшидаги ўсмирлар фактик овқатланиш ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни сақлаш, маҳсулотларнинг адекватлиги, овқат маҳсулотлари етишмаслигининг клиник белгилари, озиқ-овқат маҳсулотларни биокимёвий  таркибини  баҳолаш имконини берган;

Ҳарбий хизматчиларни тинчлик даврида овқатланишининг рационаллаштиришни гигиеник асослаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, махсуслаштирлган ташкилотларнинг ДСЭНМлари, идоравий ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тузилмалари, Ўзбекистон Республикаси Давлат заҳираси амалий фаолияти амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 8н-з/208-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётига жорий қилиниши мутаносиб соғлом овқатланишни замонавий холати асосида чақирув ёшидаги ўсмирлар ва ҳарбий хизматчилар овқатланишини оптималлаштириш ҲКни озиқ-овқат маҳсулотлари билан оқилона таъминлашни оптималлаштириш, ҳарбий кадрлар заҳираси ва ҳарбий мутаҳассислар орасида алиментар боғлиқ бўлган касалликлар даражасини камайтириш, чақирув ёшидаги ўсмирлар ва ҳарбий мутахассисларни озуқвий статусини аниқлаш учун назорат самарадорлигини ошириш, уларнинг жанговорлик холатини таъминлаш учун ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглашттирилган шахслар орасида соғлом овқатланиш амалиётига сабаб бўлувчи стандартларн амалга ошириш имконини беради, бу эса ўз навбатида мамлакатнинг миллий ҳавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish