Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахматходжаев Абдужабар Мухидиновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхообструктив асоратлари гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг клиник-патогенетик ва терапевтик аспектлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib41.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аралов Нематилла, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Новосибирск давлат тиббиёт университети (Россия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги беморларида бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликлари кўринишидаги овқат ўтиш йўлидан ташқариги бронхообструктив асоратларни ривожланиш хавф омилларини, касалликнинг клиник кечишига комплекс ёндошувни, морфологик ва функционал тавсифномаси, бронхообструктив асоратларни ва дифференциал даволаш стретегияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дуоденогастрал рефлюктант ва гастроэзофагеал характерига боғлиқ гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг бронхообструктив асоратларининг клиник-патогенетик ва терапевтик даволашда беморларни клиник ва функционал маълумотларини батафсил таҳлили асосланган;

гастроэзофагеал рефлюкс касалликларнинг клинико-патогенетик ва терапевтик даволаш самарадорлиги амбулатор ва стационар босқичда ташхислаш ва даволашни турли вариантларини эпидемиологик ва антропометрик хусусиятлари исботланган;

гастроэзофагеал рефлюкс касалликларида беморларни қон плазмасида яллиғланишга қарши цитокинлар ва азот оксидининг якуний метаболитларининг даражасини аниқлаш ўтказилди ва соғлом кишилардаги цитокинлар миқдори ҳамда нитрат–нитритлар миқдорини қиёсий кўрсаткичлари исботланган;

яллиғланишга қарши цитокинлар ва азот оксидининг якуний метаболитларини даражасига боғлиқ ҳолдаги ГЭРКнинг клиник ўзига хослигини, касалликнинг «нордон» ва «ишқорий» вариантларини кечишига эрадикацион терапиянинг таъсирини исботланган;

гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг кечишига дуоденал гипертензия синдроми ва дуоденогастрал рефлюктант характери таъсири, касалликнинг клиник кечиш характерини овқат ўтказиш йўлидан ташқариги бронхообструктив асоратлар ривожланишига таъсири исботланган;

овқат ўтказиш йўлидан ташқариги асоратлари билан бирга кечувчи гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини клиник кечиш характерини беморлар ҳаёт сифат кўрсаткичларига таъсир механизми исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гастроэзофагеал рефлюкс касалликларнинг бронхообструктив асоратларининг клиник-патогенетик ва терапевтик даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Гатроэзофагеал касалликлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 апрелдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма гастроэзофагеал рефлюкс касалликларнинг бронхообструктив асоратларининг клиник-патогенетик ва терапевтик даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

«Амбулатор-поликлиника шароитида ноинвазив гатроэзофагеал рефлюкс касалликларни ташхислашда трансабдоминал ультрасонография усулини қўллаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 8н-р/170-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма амбулатор-поликлиника шароитда ноинвазив гатроэзофагеал рефлюкс касалликларни ташхислашда трансабдоминал ультрасонография усулини қўллаш орқали гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг бронхообструктив асоратларининг ташхислаш ва терапевтик даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг бронхообструктив асоратларининг клинико-патогенетик ва терапевтик даволаш самарадорлигини ташхислашни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, махсуслаштирилган даволаш муассасаларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-з/203-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши гастроэзофагеал рефлюкс касалликларнинг бронхообструктив асоратларининг клинико-патогенетик ва терапевтик даволаш самарадорлигини баҳолаш транскутант трансабдоминал ультратовуш тадқиқоти натижаларида касалликнинг ташхислаш 93%ни, сезувчанлиги 90%ни, спецификлиги 94%ни ташкил қилиш  баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish