Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаниязов Махсуджан Камаладдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бош мия магистрал артерияларининг  стенозланувчи зарарланишида беморларни олиб бориш ва реабилитациясининг янги технологиясини клиник-патогенетик асослаш”, 14.00.13–Неврология, 14.00.34–Юрак қон-томир жарроҳлиги (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2PhD/Tib168.

Илмий рахбарлар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Суннатов Равшан Джалилович тиббиёт фанлари доктори.  

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ё.Н. Маджидова тиббиёт фанлари доктори, профессор; Р.Э. Асамов тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: С.Д.Асфендияр номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети. 

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: бош мия магистрал артерияларининг  стенозланувчи шикастланиши мавжуд беморларда клиник-неврологик ва гемодинамик бузилишларни баҳолаш негизида беморларни кузатиш, даволаш тактикаси ва операциядан кейинги даврда уларнинг меҳнат қобилиятини тиклашни оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятли стено­зи ва сурункали цереброваскуляр етишмовчилик билан хасталанган бе­мор­лар меҳнат қобилиятини тик­лаш даврида инсульт ривожланиши ва ўлим ҳолатлари бўйича жарроҳлик ва консерватив даволаниш самарадорлиги баҳоланган;

илк маротаба даволаш усулларига боғлиқ ҳолда бош магистрал артерия­ларининг гемодинамик аҳамиятли стенози ва сурункали цереброваскуляр етиш­мовчилиги билан хасталанган беморларнинг меҳнат қобилиятини тик­лаш кўрсаткичлари ва ҳаёт сифати баҳоланган;

каротид эндартерэктомия ўтказилган беморлар меҳнат қобилиятини тик­лаш учун даволаш курсларининг ҳажми  ва муддати ишлаб чиқилган;

бош мия магистрал артерияларининг атеросклеротик стенозланувчи шикастланишида диагностик чора-тадбир усуллари  такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бош мия магистрал артерияларининг стенозланувчи зарарланиши билан ўтказилган КЭАЭ амалиётидан кейинги даврларида беморларнинг когнитив ва функционал фаолиятини, ҳамда  ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида олиб бориладиган меҳнат қобилиятини тиклаш чора-тадбирларини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Каротид эндартерэктомия билан беморларни амалиётдан кейинги даврида даволашнинг нейропротектив ёндашувлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 8н-р/351-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бош мия магистрал артерияларининг стенозланувчи зарарланишлари мавжуд, СЦВЕ нинг симптомли босқичи билан хаталанган беморларнинг КЭАЭ амалиётидан кейинги даврларида меҳнат қобилиятини тиклаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

СЦВЕ билан хасталанган беморларни жарроҳлик ва консерватив даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикасининг даволаш-профилактика муассасаларига, хусусан, Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси ва Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 8н-д/273-сон маълумотномаси). КЭАЭ амалиётидан кейинги даврларида  ўз вақтида ўтказилган нейропротектив даволаниш чора-тадбирлари СЦВЕ нинг III даражаси билан хасталанган беморларнинг 57,2%да меҳнат қобилиятини тиклаш сaлоҳияти кўрсаткичлaрини юқори даражада кузатилиш, ушбу  беморларнинг ҳаёт сифатини 39,7%га яхшилаш ва меҳнат қобилиятини тиклашнинг кейинги даврларида беморларнинг нейропротектив воситаларига бўлган талабини уч карра қисқартириш, ҳамда   СЦВЕ нинг IV даражаси билан оғриган беморларнинг эса  35,7%да меҳнат қобилиятини тиклаш сaлоҳияти кўрсаткичлaрини юқори даражада кузатилиш, ушбу  беморларнинг ҳаёт сифатини 44,9%га яхшилаш ва меҳнат қобилиятини тиклашнинг кейинги даврларида беморларнинг нейропротектив дори воситаларига бўлган талабини икки карра қисқартириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish