Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавланов Шухратжон Равшан ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал гепатитларда Лесбохолнинг жигар функционал ҳолатини тиклашдаги самарадорлиги», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib282.

Илмий маслаҳатчи: Рахманов Алишер Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc. 27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Аминов Салохиддин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори; Хушвактова Зайнаб Абдурахмановна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: доривор ўсимликлар -дала чой (Hipericum scabrum L,), кийик ўти (Ziziphora pedicellata Pazij Vved.), алқор ўти (Mediazia macrophylla) ва ширинмия (Glycirhiza glabra L.) илдизи  йиғмаси қуруқ экстарктини жигарнинг ўткир ва сурункали хасталикларини турли моделларида жигарнинг функционал ҳолатига таъсирини баҳолашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи ўсимликлардан ажратилган қуруқ экстрактни гепатопротекторлик ва сафро ҳайдаш хусусияти мавжудлиги ва самарадорлик даражаси аниқланган;

доривор ўсимликлар - дала чой (Hipericum scabrum L,), кийик ўти (Ziziphora pedicellata Pazij Vved.), алқор ўти (Mediazia macrophylla) ва ширинмия (Glycirhiza glabra L.) илдизи  йиғмасидан ажратилган қуруқ экстаркт машҳур дори воситаси ЛИВ-52 дан кўра кўпроқ гепатопротекторлик ва сафро ҳайдовчи таъсирга эга эканлиги аниқланган;

жигарни ўткир зарарланишини турли тажриба моделларида, Лесбохол гепатоцитларда моддалар алманишувини асосий турларини тикловчи, липидларни перекисли оксидланиши жадаллигини сусайтирувчи, цитолиз ва холестазни йўқотувчи таъсири, шунингдек сафро ва унинг кимёвий таркиби секрециясини стимуллаши ва жигарда метаболизмга учровчи препаратларни фармакодинамикасини тиклаши аниқланган;

илк бор Лесбохолни ўткир ва сурункали захарлилиги бўйича ўтказилган токсикологик тадқиқотларда унинг зарарсизлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тажрибавий гепатитларда Лесбохолни самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий натижалар асосида:

«Сафро ҳайдовчи восита»сига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05334 11.01.2017 й.). Натижада доривор ўсимликлар- дала чой (Hipericum scabrum L,), кийик ўти (Ziziphora pedicellata Pazij Vved.), алқор ўти (Mediazia macrophylla) ва ширинмия (Glycirhiza glabra L.) илдизи  йиғмасидан ажратилган қуруқ экстаркт жигарни ўткир ва сурункали жароҳатланишида специфик фаоллик намоён қилиши аниқланган;

 тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академиясининг олий ўқув юртлариаро илмий текшириш лабораторияси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8Н-д/149-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий ҳом ашёдан тайёрланган қуруқ экстракт импорт қилинаётган аналоглардан арзонроқ бўлишига, тадқиқотнинг охирги маҳсулоти юқори иқтисодий самарадорликка эга бўлишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish