Sayt test rejimida ishlamoqda

Кимсанова Гулнорахон Абдурашидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фитоэкдистероидларни ўсаётган организм нутриент ассимиляциясига таъсири», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B203.

Илмий раҳбар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.

Расмий оппонентлар: Матчанов ОзодТаубалдиевич,биология фанлари доктори, профессор; Шахмурова Гульнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фитоэкдистероидларни нутриент ассимиляциясига таъсирини меъёрда ва муддатидан олдин она сутидан ажратилган каламушларда аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор фитоэкдистероидларнинг ингичка ичакда углеводлар, оқсиллар ва ёғларнинг бўшлиқ ва мембрана гидролизига таъсири лактотроф озиқланишдан дефинитив озиқланишга меъёрда ва муддатидан олдин она сутидан ажратилган ҳайвонларда аниқланган;

фитоэкдистероидларга нисбатан гидролазаларнинг реактивлиги ёшга боғлиқ бўлиб, α-глюкозидазаларга (α-амилаза, мальтаза, сахараза) нисбатан энг юқори даражада эканлиги исботланган;

фитоэкдистероидларни ҳайвонларга жўнатилиши тўхтатилгандан кейин меъда ости безива ингичка ичак фермент тизимларининг ривожланишида «препаратни бекор қилиш» эффекти бўлмаганлиги аниқланган;

экзоген туркестеронмуддатидан олдин она сутидан ажратилган ҳайвонларнинг углеводлар, оқсиллар ва ёғларга нисбатан гидролитик сиғимини ошириб, ҳазм трактининг катталар озуқасига ўтишида адаптациясини тезлаштирганлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фитоэкдистероидларниперорал берилиши меъда-ичак трактининг гидролитик тизимига таъсири меъёрда ва стресс ҳолатларда илк постнатал онтогенез даври бўйича олинган илмий натижалар асосида:

экдистероннинг таъсирида ингичка ичакда углеводлар метаболизмини стабиллашуви натижасида ҳўжайравий, физиологик ва биокимёвий жараёнлари ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида ҳўжайра физиологик ва биокимёвий жараёнларни бошқарилишида митохондриялар Са2+ га боғлиқ мегеканал тутган ўрнини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил
7 апрелдаги 4/1255-959-сон маълумотномаси). Натижада экдистерон препарати митохондрияларда Са2+га боғлиқ мегаканал фаоллигини ингибирлаб, мембранани ва ҳўжайравий жараёнларни стабиллаштириш имконини берган;

туркестрон ва экдистерон препарати Андижон вилояти Асака тумани фермер ҳўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 июндаги 02/026-129-сон маълумотномаси). Натижада фитоэкдистероидлар таъсирида жўжаларни адаптоген хусусиятларини ва жўжаларни ҳаётчанлик даражасини ошириш имконини берган;

жўжаларни парваришлашда фитоэкдистероид  препаратларини перорал равишда берилиши Андижон вилояти “Қўнғирот Ғазинаси” ва “Агромеханизатор” фермер ҳўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 июндаги 02/026-129-сон маълумотномаси). Натижада фитоэкдистероидларнинг қўлланилиши паррандаларда озуқаларни ассимиляцияси яъни истеъмоли ва тана вазнини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish