Узбекова Нелли Рафиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдром патогенезининг нейрогуморал механизми ва терапевтик коррекциялаш йўллари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib3.
Илмий маслаҳатчи: Хужамбердиев Мамазоир Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Shela Gorinstein – МD, professor, The Hebrew University (Исроил); Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджетолий таълим муассасаси «А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматологик университети» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромнинг гетероген нейрогуморал механизмлари хусусиятларини, хасталикнинг клиник манифестациясини аниқлаган ҳолда эрта босқичли ташхисот омилларини такомиллаштириш ва терапевтик даволаш йўлларини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
МС ривожланишининг асосий патогенетик механизмларининг ёғ тўқимаси секретор фаоллиги, нейрогуморал, адренергик, яллиғланиш механизмлари, юрак ва қон томирлар ремоделланиши билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг МС авжланишида иштирок этиши даражасига аниқлик киритилган;
лептинрезистентликнинг эрта ривожланиш механизмига сабаб бўлувчи эркин лептиннинг юқори коэффициенти ва лептин рецепторларининг паст даражаси исботланган;
фермент каталитик хусусиятларини сифатли модификацияловчи ЛПО фаоллигининг кескин ортиши билан боғланган МАО даражасининг пасайиши билан уйғунлашувчи САТ фаоллигининг ортиши кузатилган;
МС қайд этилган беморларда ЭД ривожланиши эрта босқичида предикторлар сифатида юқори даражали ANCA антинейтрофил аутоантитаначаларнинг роли, шунингдек юрак-қон томирлар эрта ремоделланишида ИФР-1 юқори даражасининг аҳамияти изоҳланган;
ЧҚГ эрта ривожланиши билан юракнинг ремоделланиши предиктори сифатида ва миокард дистрофияси жараёнларининг тезлигини иширувчи COM-02 кардиомиоцитлар аутоантитаначаларининг даражаси ортганлиги исботини топган;
инсулин рецепторлари аутоантитаначалар томонидан содир этаётган блокадаси инсулинрезистентлик ривожланишининг механизмларидан бири деб белгиланган;
АГ, семизлик, дислипидемия билан МС аниқланган беморларни даволаш тизимига ангиотензин-II рецепторлар блокаторлари (АРБII) (валсартан), I1 – имидазолин рецепторлар агонистлари (моксонидин), адипозга қарши препаратлар (орлистат), 4 генерация статинлари (розувастатин) қўшилган ҳолда МСнинг комплекс терапиясига ёндашиш йўналиши патогенетик шарҳланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
МС патогенезининг нейрогуморал механизми ва терапевтик усуллари бўйича илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
орлистат препарати ёрдамида семизликнинг коррекция йўлларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган «Метаболик синдромда ёғ тўқима фаоллигининг ортиши ва семириш коррекцияси» мавзусидаги услубий қўлланма яратилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 июндаги 8н/08-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида орлистат препаратининг адипозга қарши ижобий самараси кўрсатилиб, семизлик даражаси ва унинг асоратлари камайиши имкони яратилган;
метаболик синдромдаги дислипидемияни мажмуавий терапияси бўйича ишлаб чиқилган «Метаболик синдромда дислипидемия коррекциясининг терапевтик имкониятлари» мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 июндаги 8н/08-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида статин 4-генерациясининг (розувастатин) даволаш жадвалига киритилиши ижобий самара бергани, ногиронлик ва юрак-қон томир асоратларидан ўлим ҳолатининг камайиши аниқланган.
метаболик синдром клиник манифестациясининг вариабиллигини аниқлаш, эрта босқичли ташхислаш омилларини такомиллаштириш ва терапевтик таҳлил қилиш усулларини мақбуллаштириш соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилояти кўп тармоқли илмий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон, Наманган, Фарғона филиалларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 июндаги 8н/08-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида МСни ўз вақтида ташхислаш, комплекс даволашнинг аниқ усулларини танлаш натижасида беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги муддатини 20,8 фоизга қисқартириш, дори-дармон билан даволаш нархини 21,0 фоизга камайтириш, соғломлаштириш чора-тадбирларининг самарадорлигини 2 баробарга ошириш, беморлар ҳаёт сифатига ижобий таъсир этиш имкониятлари яратилган.