Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоиров Олимжон Зувуровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тоғ-металлургия саноатида тоғ-кон массасини қазиш ва руда тайёрлаш жараёнининг энергия  самарадорлигини ошириш», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Т125.

Илмий маслаҳатчи: Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техника маркази» МЧЖ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Хашимов Арифжон Адилович, техника фанлари доктори, профессор; Wojciech Nowak, техника фанлари доктори, профессор (Польша Республикаси); Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хомашёларни ташиш йўли билан руда тайёрлаш агрегатлари орасида боғловчи звено сифатида конвейер қурилмаларининг энергия ҳажмини, ҳамда энергия-ресурстежамкорлик потенциалини аниқлаш,  тоғ  массасини  қазиш ва руда тайёрлаш жараёнининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

генератор-ўзгармас ток двигатели, тиристорли ўзгартиргич-ўзгармас ток двигатели ва частота ўзгартиргич-асинхрон двигатели тизимларида экскаватор механизмларидаги ҳар бир ташкил этувчиларининг ФИКни ҳисобга олган ҳолда электр юритмада ростланувчи ўзгартиргич билан энергияни ўзгартиришнинг структура схемалари ишлаб чиқилган;

рудаларни қазишда асосий технологик ва энергетик параметрларни хисобга олган ҳолда экскаваторларнинг ишчи ва номинал иш режимларида математик модели ва электр энергия сарфи меъёрини баҳолаш ишлаб чиқилган;

«частота ўзгартиргичи–двигатель-конвейер» частотавий ростланувчи электр юритма тизимларининг энергия ва ресурстежамкор иш режимлари ишлаб чиқилган;

динамик режимларни ҳисобга олган ҳолда конвейер лентасини жадал  емирилишига таъсир кўрсатувчи асосий ва бошқарувчи омиллар аниқланган, эксплуатация жараёнида конвейер қурилмалари лентаси емирилишининг математик модели ишлаб чиқилган;

асосий таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган холда тоғ  массасини  қазиш ва руда тайёрлаш жараёнида энергетик самарадорликни баҳолаш учун рудани қазиб олиш ва ташишга электр энергия сарфини меъёрлашнинг усули  ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Энергетика текширувларини ўтказиш методологиясидан фойдаланиш ва тоғ-металлургия саноатида тоғ жинсларини қазиб олиш ва рудани тайёрлаш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

мавжуд бўлган ўзгармас ток генератори тизимини алмаштириш ва юритма двигателини  тиристорли ўзгартиргич-двигатель  билан алмаштириш ва Кальмакир карьери Олмалиқ кон-металлургия комбинати бўйича турли бошқарув тизимлари билан ишлайдиган экскаваторларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш усули жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-403-сон маълумотномаси). Натижада 369 минг кВт∙соатга электр энергиясини тежаш имкони яратилган;

лентали  конвейернинг бошланғич режимининг назорат қилиш тизими S-шаклдаги частоталарни бошқариш қонунига мувофиқ фаол статор қаршилигидаги кучланишнинг камайиши ва частота ўзгартиргич асосида 0 дан 1/3fн гача бўлган қўшимча форсировкали тизим Мисни бойитиш фабрикасида жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-403-сон маълумотномаси). Энергия тежамкор конвейер тизимлари бўйича ушбу усулларни қўллаш энергия сарфини 5-10% га қисқартирди. Натижада йилига мис ишлаб чиқариш заводида 809424 кВт соатга электр энергиясини тежаш имкони яратилган;

Мисни бойитиш фабрикасида рудани қазиб олишнинг энергия самарадорлигини ошириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида алоҳида машиналар учун электр энергиясидан фойдаланишнинг солиштирма сарф меъёрларини  аниқлаш услуби жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-404-сон маълумотномаси). Натижада бирлик  махсулотни ишлаб чиқариш учун солиштирма меъёрни тоннасига 0,49 кВт соатни тежаш имкони яратилган;

рудани қайта ишлаш бўйича энергия тежаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун бутун Мисни бойитиш фабрикаси бўйича электр энергиясининг сарфини меъёрлаш усуллари жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-404-сон маълумотномаси). Натижада электр энергия истеъмолини 2%га тежаш  имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish