Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Халмурад Садуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг турли иқлим-географик ва экологик ҳудудларида ревматоид артрит ўзига хос кечиши ва олдини олишдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib.1.

Илмий маслаҳатчи: Гадаев Абдиғаффор Гадоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Йилихаму Туохети, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ташқи муҳит омиллари таъсирида ревматоид артритда клиник-функционал бузилишларни аниқлаш ва шу касалликда профилактика-даво тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ревматоид артритда бўғим синдроми, унинг агрессивлиги ривожланишидаги эрта деструкцияланиш механизми асосланган ва унинг авжланишида ксенобиотиклар (Аl ваNi) роли исботланган;

ревматоид артритга чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда гипопрогестеронемия негизида ҳужайравий ҳимояланиш жараёни ва улардаги дифференцияловчи антигенлар (CD11b+, CD18+, CD25+ ва CD95+) экспрессиясидаги бузилишлар аниқланган;

ревматоид артритда водород фториди (FH) юкламаси негизида Т- ҳужайралар апоптозининг ҳаққоний авжланиши аниқланган ва унинг иммун тизими номутаносиблигидаги ўрни асосланган;

ревматоид артритда беморлар яшаш жойига кўра клиник белгилари даражасининг динамикасини ўзига хослиги ва тизимланиш жараёнини шаклланишига олиб келувчи ташқи хавф омиллари (NO2, FH, Cd, Al ва Pb) аниқланган;

ревматоид артритда турли иқлимий физик кўрсаткичлари  (Ki, S, Км ва Кўр) негизида фаолланиш (DAS28 ва SDAI) ва клиник ремиссияланиш (2,6>DAS28>6 ой) жараёнини динамикаси орқали мазкур касалликка иқлимнинг қулайлик даражалари ишлаб чиқилган;

ревматоид артритда профилактика реабилитация тадбирлари негизида прогестерон танқислигини коррекциялашнинг аҳамияти асосланган ва ушбу тактика узоқ клиник ремиссияланишни таъминлаши исботланган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

РАга чалинган беморларда яшаш минтақаларидаги клиник хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:

“Умумий шифокор амалиётида ревматоид артритга чалинган беморларда стационарлараро даврда патогенетик даво негизида реабилитация тадбирлар дастури” услубий тавсиянома умумий амалиёт шифокорлари учун ишлаб чиқилган ва расмийлаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 мартдаги 8Н-д/20-сон маълумотномаси);

ревматоид артритда профилактик тадбирлари негизида прогестерон етишмовчилигини коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент шаҳридаги 9- ва 20-сонли оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 мартдаги 8Н-д/20-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида  РАнинг касаллик клиник ремиссиясини 64% ва унинг барқарорлиги 61,3% гача эришишни таъминлаб, беморларнинг соғлиғидаги муаммолари юзасидан мурожаатлар сонини 45,4% ва уларда шифохонада даволаниш эҳтиёжини 32,8% гача камайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish