Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортикова Сафие Саидмамбиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар технологиясига Марказий Қизилқум чиқинди фосфорит рудаларини жалб қилиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Т332.

Илмий раҳбар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Исабаев Зикирилла, кимё фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқаришга фосфорит рудаси чиқиндиси - минераллашган массани жалб қилиш билан кенг ассортиментдаги фосфорли ўғитлар олиш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бирламчи фосфорли ўғитлар юқори концентрациядаги Р2О5нинг умумий ва ўзлашувчан шаклларини тутган фосфат хомашёсини фосфор кислотасининг камайтирилган меъёридаги шароитларида фаоллаштиришнинг мақбул режими аниқланган;

фосфат минералини сульфат кислотаси қўшиш орқали фосфоркислотали фаоллаштириш жараёни жадаллаштирилган;

бир вақтда кузги шудгорга солиш учун самарали бўлган бирламчи фосфорли ўғит ва сифати бўйича аммофосдан устун турадиган концентрланган аммофосфат олишга имкон берувчи фосфоркислотали парчалаш маҳсулотларини қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратишнинг шароитлари асосланган;

фосфат хомашёсини қисман аммонийлаштирилган сульфат ва фосфор кислоталари аралашмаси билан ишлов беришда унинг фаоллашиши, яъни унда ўзлашмайдиган Р2О5 ўзлашувчан шаклга ўтиши аниқланган;

ўғитнинг ўзи ҳам, унинг сувда эримайдиган қисмининг ўсимликларга озуқа моддаларини бир меъёрда ўзлаштириш имконини берувчи узоқ муддатли таъсирга эга эканлиги исботланган;

фосфоркислотали қайта ишлашга минераллашган массани жалб қилиш йўли билан бирламчи фосфорли ва концентрланган аммофосфатли ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Минераллашган массани жалб қилиш орқали бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

минераллашган массани фосфоркислотали фаоллаштириш йўли билан бирламчи фосфорли ўғитлар технологияси «Ammofos-Maxam» АЖда истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 23 ноябрдаги 03-604/А-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришга йирик тоннажли чиқинди - минераллашган масса жалб қилиниб, қишлоқ хўжалиги кузги шудгорда солиш учун зарур бўлган бирламчи фосфорли ўғитлар олиш имконияти яратилади;

минераллашган массани фосфоркислотали қайта ишлаш асосида аммофосфатли ўғит олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖда истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 23 ноябрдаги 03-604/А-сон маълумотномаси). Натижада агрокимёвий самарадорлиги бўйича анъанавий ўғитлардан паст келмаган фосфор тутувчи ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;

Қизилқум фосфорит мажмуасининг минераллашган массаси самарали фойдаланиш орқали қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Навоий кон-металлургия комбинати ДК билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 майда 16/17 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада фосфоритли чиқиндини қайта ишлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish