Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуратов Илхом Турғуновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интенсив боғлар барпо қилиш учун уруғмевалилар кучсиз ўсувчи кўчатларини етиштиришнинг илмий асослари», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Qx37.

Илмий маслаҳатчи: Султонов Комолитдин Садриддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Мирзаев Махсуд Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бердиев Эркин Турдалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: интенсив боғлар барпо қилиш учун кучсиз ўсувчи пайвандтагларда нок ва олма кўчатларини етиштириш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқиш ва технологик жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор нок ва олмани кучсиз ўсувчи пайвандтагларининг она кўчатзордаги ҳолати хўжалик-биологик баҳоланган;

пайвандтаглар она туплари пархиш маҳсулдорлиги ва сифатининг пайвандтаг турини биологик хусусиятига боғлиқлиги аниқланган;

пайвандтаглар она туплари пархиш новдаларининг илдиз олишига она тупларни жойлаштириш схемаларининг таъсири аниқланган;

нок ва олма пайвандтагларини яшил қаламчасининг энг яхши илдиз олувчанлигини таъминловчи ўстирувчи модда ИМК (индолил мой кислотаси) ва ИСК (индолил сирка кислотаси) нинг мақбул концентрацияси аниқланган;

нок ва олма пайвандтаглари яшил қаламчаларининг илдиз олувчанлиги билан уларни тайёрлаш муддати ўртасидаги боғлиқлик даражаси (r=0,87) аниқланган;

интеркаляр пайванд қилиш усулида нок навларининг беҳига мос келмаслигини бартараф этиш мумкинлиги аниқланган;

уруғмевалилар пайвандтагларини куртак пайванд қилишда пайвандуст куртакларнинг тутувчанлиги ва стандарт кўчатлар чиқиш миқдорига пайвандтаг тури, куртакости ёғочликнинг таъсири ва пайванд қилишнинг қулай баландлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Интенсив боғлар барпо қилиш учун кучсиз ўсувчи пайвандтагларда уруғмевалилар кўчатлари етиштириш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:

боғдорчилик фермер хўжаликлари учун «Кучсиз ўсувчи пайвандтагларда интенсив олма ва нок боғларини барпо қилиш» мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида пайвандтаг етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

олма ва нокнинг вегетатив йўл билан кўпаядиган кучсиз ўсувчи пайвандтагларини пархишлаш усулида кўпайтириш технологик ишланмаси Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғзорларида 0,9 гектар, Паркент туманидаги «Норчонтол» фермер хўжалигида 0,5 гектар, «Шомахмуд Назира» фермер хўжалигида 0,4 гектар, «Мард ота» фермер хўжалигида 0,6 гектар, «Гулбоғ Ўтабоев Ўктам» фермер хўжалигида 0,3 гектар, жами 2,7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан ўртача 72400 донадан ортиқ пайвандтаг материали, ўртача 76722 дона/га кўчат олишга эришилган, иқтисодий самарадорлик пайвандтаг етиштиришда ананавий усулга нисбатан 0,6 фоиз юқори, кўчатлар реализациясида ўртача 0,2 фоизни ташкил этган;

уруғмевалиларнинг вегетатив йўл билан кўпаядиган кучсиз ўсувчи пайвандтагларини яшил қаламчасидан жадал кўпайтириш технологик ишланмаси Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти экин майдонларида 0,1 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида махсус иншоотда 80 минг дона пайвандтаг материали олинган ва иқтисодий самарадорлик ананавий усулга нисбатан 0,8 фоизни ташкил этган;

уруғмевалилар пайвандтагларини куртак пайванд қилишда пайвандуст куртакларнинг тутувчанлиги ва стандарт кўчатлар чиқиш миқдорига куртакости ёғочликнинг таъсири ишланмаси Паркент туманидаги «Гулбоғ Ўтабоев Ўктам» фермер хўжалигида 0,4 гектар, «Сардор» фермер хўжалигида 0,5 гектар жами 0,9 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига ўртача 71778 дона кўчат етиштиришга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача ананавий усулга нисбатан 0,12 фоизга ошганлиги аниқланган;

куртак пайванднинг тутиши, ривожланиши ва стандарт кўчат чиқишига пайванд қилиш муддатининг таъсири ишланмаси Паркент туманидаги «Мирпўлат» фермер хўжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 39900 дона нок кўчати етиштиришга эришилган ва иқтисодий самарадорлик ананавий усулга нисбатан 0,7 фоизни ташкил этган;

кучсиз ўсувчи пайвандтагларда олма ва нок кўчатларини етиштиришнинг такомиллаштирилган технологияси Паркент туманидаги «Шомахмуд Назира» фермер хўжалигида 0,4 гектар, «Иноқов Акром» фермер хўжалигида 0,6 гектар, Бўстонлиқ туманидаги «Абдурахим ва Рухсатгул» фермер хўжалигида 0,8 гектар жами 2,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 норябрдаги 02/030-209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига ўртача 67304 дона кўчат етиштиришга эришилган ва иқтисодий самарадорлик гектарига ўртача 0,8 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish