Мўйдинов Хошимжон Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маъдан ўғитлар меъёрларининг кузги буғдой ва такрорий экинларни парваришлашдаги самарадорлиги (Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида)», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Qx325.
Илмий раҳбар: Мирзаев Лутфулло Арибжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Сатторов Джуракул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик; Баиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатлаб экиш тизимида кузги буғдой ҳамда такрорий экинлар маккажўхори ва мошда қўлланилган маъдан ўғитларнинг тупроқ унумдорлиги ҳамда экинлар ҳосилдорлигини таъминловчи мақбул меъёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оч тусли бўз тупроқлар шароитида ердан самарали фойдаланиш мақсадида кузги буғдой, такрорий экинлар маккажўхори ва мошда қўлланилган маъдан ўғитларнинг экин турлари бўйича ўзаро боғлиқлиқдаги меъёрларининг тупроқ озиқа режимига таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
кузги буғдойда қўлланилган маъдан ўғит меъёрларини ўсимликнинг илдиз-анғиз қолдиқлари миқдорига ҳамда ҳосилдорлиги ва сифати кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
кузги буғдой тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари ҳамда унда қўлланилган маъдан ўғит меъёрларининг сўнгги таъсирига боғлиқ ҳолда такрорий экин маккажўхори ва мошнинг турли унумдорликка эга бўлган тупроқларда ўсиш-ривожланишини яхшиловчи ва ҳосилдорлигини оширувчи самарали ўғитлаш меъёрлари ишлаб чиқилган;
кузги буғдойда қўлланилган ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда маккажўхори ҳамда мошни ўғитлаш меъёрлари орқали тупроқ унумдорлигини барқарор сақланиши ҳамда нисбатан ортиб бориши исботланган;
такрорий экин маккажўхори ва мошнинг кузги буғдойдан кейин яратилган фонга боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлиги ҳамда экинлар ҳосилдорлиги ва сифатини таъминловчи мақбул озиқлантириш меъёрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда кузги буғдойда қўлланилган маъданли ўғит меъёрларига узвий боғланган ҳолда такрорий экинлар сифатида маккажўхори ҳамда мош экинларини самарали ўғитлаш меъёрларини қўллаш натижалари асосида:
“Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой, такрорий маккажўхори ва мош экинларини маъданли озиқлантириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/023-120-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликларида кузги буғдой, такрорий маккажўхори ва мош экинларини маъданли озиқлантириш меъёрларини белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
тажриба натижалари асосида кузги буғдойга N180Р120К90 кг/га меъёрларда маъдан ўғитлари қўллаш технологияси Андижон вилояти Бўз тумани фермер хўжаликларида 75,0 гектар, Шаҳрихон туманида 95,0 гектар, ПСУЕАИТИ Андижон илмий-тажриба станциясида 6,0 гектар, жами 176,0 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/023-120-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги ғаллага йиллик ўғитлар меъёри N180Р120К90 кг/га ҳисобида қўлланилганда кузги буғдойдан гектаридан 64,0 центнер дон ҳамда 72,4 центнер сомон ҳосили олишга эришилган;
кузги буғдойда қўлланилган маъданли ўғитлар меъёрларига узвий боғланган ҳолда такрорий маккажўхори ва мошни озиқлантиришнинг мақбул меъёрлари ишлаб чиқилган бўлиб, Андижон вилоятининг Бўз, Шаҳрихон, Асака туманларида жами 176,0 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 02/023-120-сон маълумотномаси). Натижада маъданли ўғитлар кузги буғдойга N180Р120К90 кг/га меъёрларда қўлланилгандан сўнг маккажўхорига N180Р120К90 кг/га меъёрда озиқлантирилганда 23,9 центнер дон ва 280,5 центнер кўк масса ҳамда мошга N25Р80К60 кг/га меъёрларда ўғит қўлланилганда 14,6 центнер дон ва 43,2 центнер пичан ҳосили олинишига эришилган.