Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Нормамат Бекназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Радиациявий технологик комплекси базасида тиббиёт, полимер маҳсулотлари ва фармацевтика препаратлари хом-ашёларига ишлов бериш технологияларини яратиш», 01.04.01Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Т967.

Илмий раҳбар: Ташметов Маннаб Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш

Расмий оппонетлар: Рахматов Ахмад Зайнидинович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гаяна Артоевна, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: “Электроника У003” электронлар тезлатгичи базасида радиациявий технологик мажмуа яратиш ва тиббиёт буюмларини ҳамда фармацевтика препаратлари хом-ашёларини радиациявий зарарсизлантиришнинг, шунингдек, полимер буюмларини чоклашнинг радиациявий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Электроника У-003” русумли электрон тезлатгичи базасида маҳсулотларни 1.2 гача нотекислик коэффициенти билан бир жинсли нурлантиришни таъминловчи кўп функцияли карусель мосламаси  ва полимер найларига радиациявий ишлов берувчи осма конвейер линияси мавжуд бўлган радиациявий технологик мажмуа ишлаб чиқилган;

кетгут ва ипак толали жарроҳлик тикиш ипларини энергияси 3¸7 МэВ ва даста токининг зичлиги 50 нА/см2 дан 160 нА/см2 гача бўлган тезлаштирилган электронлар билан радиациявий зарарсизлантиришнинг ишлаб чиқариши юқори бўлган янги усули ишлаб чиқилган; 

фармацевтика препаратлари хом-ашёси ҳисобланган крахмални даста токининг зичлиги 80 нА/см2  гача бўлган ва седатив восита седоникни даста токининг зичлиги 50 нА/см2 гача бўлган  3÷5 МэВ энергияли тезлаштирилган электронлар билан радиациявий зарарсизлантириш усули ишлаб чиқилган;

тезлаштирилган электронлар билан 30÷50 кГр ютилган дозада нурлантирилган изоляцияловчи поливинилхлорид найчаларнинг механик мустаҳкамлигини ошишига (~17 % га) олиб келувчи полимерларини радиациявий чоклаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

“Электроника У003” электронлар тезлатгичи базасида радиациявий технологик мажмуа яратиш асосида:

“Электроника У-003” русумли электрон тезлатгичи асосида ишлаб чиқилган кўп вазифали радиациявий технологик мажмуа даста токининг зичлигини, электронлар энергиясини ва транспортер тизимнинг ҳамда осма конвейер линиясининг тезлигини ҳисобга олган ҳолда саноат миқиёсида буюм ва материалларни зарарсизлантириш (ишлов бериш) усулларини ишлаб чиқишга қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 2/1255-2952-сон маълумотномаси). Радиациявий технологик мажмуанинг қўлланиши турли ташкилотлар билан Ядро физикаси институти ўртасида тиббиёт маҳсулотлари ва фармацевтика препаратлари хом-ашёларини зарарсизлантириш ҳамда полимер буюмларига радиациявий ишлов бериш бўйича бажарилаётган хўжалик шартномалари доирасидаги хизмат турларининг ошишига олиб келган;

тиббиёт буюмларини (жарроҳлик тикиш иплари, тиббиёт қўлқоплари, нотўқима материалдан тайёрланган жарроҳлик тўпламлари) радиациавий зарарсизлантиришнинг ишлаб чиқилган усуллари Ядро физикаси институтида бир марталик тиббиёт буюмларини зарарсизлантиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 2/1255-2952-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усулларнинг қўлланилиши микробиологик тозаликни меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган даражага етказиш ва “Электроника У003” электронлар тезлатгичида кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш ҳамда хўжалик шартномалари бўйича бажариладиган ишлар ҳажмини ошириш имконини берган;

фармацевтика препаратлари хом-ашёларини радиациавий зарарсизлантиришнинг ишлаб чиқилган усуллари Ядро физикаси институтида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 2/1255-2952-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усулларнинг қўлланилиши фармацевтика препаратлари хом-ашёларини дориворлик хоссаларини сақлаган ҳолда зарарсизлантириш ва хўжалик шартномалари бўйича бажариладиган ишлар ҳажмини ошириш имконини берган;

полимер материалларни радиациявий чоклаш бўйича яратилган усул Ядро физикаси институтида полимер буюмларига ва материалларига янги сифат ҳамда фойдаланиш хоссаларини бериш учун қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 2/1255-2952-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул “Электроника У003” электронлар тезлатгичида кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish