Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Машкура Шухратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўсадиган оқбош ўсимлигини фармакогностик таҳлили», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Far33.

Илмий раҳбар: Комилов Хожиасрор Масудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Закирджан Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оқбош ўсимлигини тиббиёт амалиётида қўллаш ва унинг асосида самарали гипогликемик дори воситалар ва биологик фаол қўшимчаларни яратиш имкониятини асослаш учун фармакогностик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор оқбош ўсимлигининг биологик фаол моддалари асосий гуруҳларини кимёвий таркиби ва миқдори аниқланган;

оқбош ер устки қисмининг морфологик-анатомик диагностик белгилари ва унинг сифатини тавсифловчи кўрсаткичлар, шунингдек экологик тозалиги ва қўллашдаги хавфсизлиги аниқланган;

хомашё таркибидаги асосий таъсир этувчи моддаси - полисахаридларининг сифат ва миқдорий таҳлилига услубий ёндашувлар тавсия этилган, шунингдек полисахаридларнинг тўпланиш динамикаси аниқланган;

полисахаридларнинг миқдорий меъёрлари ҳамда хомашёни тайёрлаш ва сақлашнинг мўътадил муддатлари белгиланган;

оқбош қуруқ экстракти ва унинг асосида олинган биологик фаол қўшимчани стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оқбош ер устки қисмининг кимёвий таркибини таҳлили, тавсия этилаётган хомашё ва унинг асосида олинган қуруқ экстракт ва биологик фаол қўшимчани стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

биологик фаол қўшимча «Сахар Стоп» учун ишлаб чиқилган техник шартлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан рўйхатга олинган (Тs 24416194-005:2016). Натижада оқбош қуруқ экстракти асосида гипогликемик таъсирга эга биологик фаол қўшимча олиш имконини берган;

«Сахар Стоп» биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан тасдиқланган (ТИ 24416194-005:2017). Натижада фармацевтика саноати учун ушбу биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имкони яратилган;

«Сахар Стоп» биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати асосида «Plant Group» МЧЖ томонидан йўлга қўйилган (№000326). Ушбу биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш хорижий давлатлардан олиб келинаётган аналогларнинг ўрнини босиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish