Касымова Гульмира Гафуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатоканцерогенез ва гемобластозларни қиёсий ўрганиш: патогенез ва рекомбинант интерлейкин-2 билан экспериментал даволаш», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib9
Илмий маслаҳатчи: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ФДАОТТМ И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва тиббиёт университети (Сеченов университети) (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гепатоканцерогенез ва лейкемияда неопластик жараён ривожига хос молекуляр механизмларини аниқлаш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гепатоканцерогенез ва лейкемия моделларида неопластик жараёнлар ривожланишида цитокинлар, ёғларни перекисли оксидланиши жадаллашиши ва азот оксид миқдорининг ошганлиги аниқланган;
неопластик жараёнлар ривожланишида азот оксидининг ўрни баҳоланган: канцерогенез даражасига боғлиқ равишда L-аргинин, азот оксидининг қолдиқ маҳсулотлари ва периоксинитрит миқдорининг ўзгариши метастазланишни кучайишига шарт-шароитлар яратиши исботланган;
канцерогенез босқичига боғлиқ равишда тажриба ҳайвонлари қон зардоб ва жигар гомогенатида антиоксидант ҳимоя ферментининг пасайиши ҳамда яққол гиперлипопероксидация белгиларига боғлиқлигини аниқланган;
турли неопластик жараёнларни жадаллашишига олиб келувчи ИЛ-1, ИЛ-6 ва ФНО-α цитокинлар экспрессияси исботланган;
гепатоканцерогенез ва лейкемияда цитостатикларнинг ўсма ҳужайраларига қарши таъсирини кучайтиришда даво муолажаларига ронколейкиннинг киритилиши асосланган ва доксорубицин ва гидреанинг умумий токсик таъсирини камайтириш хусусияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гепатоканцерогенез ва лейкозларни молекуляр асосларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида амалиётга татбиқ қилиш материаллари ишлаб чиқилган:
«Сурункали лейкозларнинг экспериментал модели» номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 февралдаги 8Н-3/44-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали лейкозларнинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш механизми ва касалликни эрта аниқлаш ва ташхислашни такомиллаштириш имконини беради;
лейкозларни кимёвий дори воситалари билан даволашда уларнинг заҳарлилик хусусиятларни пасайтиришда ронколейкинни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар «Сурункали лейкозларда кимёвий дорилар қўлланилганда ронколейкинни қўллашнинг тажрибада асослаш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 февралдаги 8Н-3/44-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали лейкозларни даволашни корекциялашни кимёвий дори воситалари асосида беморларнинг заҳарланишни олдини олишни чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини беради.
гепатоканцерогенез ва лейкозларни молекуляр асосларини ўрганиш ва ўсма касалликларни эрта ташхислаш ва самарали даволаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларнинг натижалари, онкогемолитик беморлар ва гепатоцеллюляр ўсма касалликларни даволашда ронколейкин ва гидреани қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Гематология ва қон қуйиш илмий маркази лабораториялари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси институтлараро илмий-тадқиқот лабораторияси тизимларига, Гематология ва қон қуйиш илмий маркази клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 февралдаги 8Н-3/44-сон маълумотномаси). Олинган фендаментал тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши хавфли ўсма касалликлар ва сурункали лейкозларни эрта ташхислаш, касалликларнинг кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш чора-тадбирларни такомиллаштириш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида хавфли ўсма касалликларини рекомбинант интерлейкин-2 билан экспериментал даволаш, лейкоз касаллигини даволашда ҳар бир беморнинг шифохонадаги ўрин кунини 15-20%га қисқартириш имконини берган.