Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Гулнора Қутпитдиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия қон томирлари туғма аномалияларидаги цефалгик синдромларнинг клинико-патогенетик структураси», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Тib159.

Илмий раҳбар: Халимова Ханифа Мухсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтиёр Гафурович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: И.П.Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади. Бош мия томирлари анамалияларининг клиник-неврологик, молекуляр-генетик, нейровизуализацион хусусиятларини ўрнини ва цефалгик синдромни эрта ташхислаш ва башоратлашда даволаш профилактик тактикасини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош мия томирлари аномалияси кузатилган беморларда цефалгик синдромни клиник-неврологик кўринишларини ўзига хос хусусиятлари исботланган;

бош мия томирларида анамалияси бўлган беморларда мигрен клиникасининг фарқ қилиши, бу ангиодисплазиянинг тури ва учраш сонига боғлиқлиги исботланган;

VEGFА, ММР 3, ММР9, Col 4al генларини ангиодисплазиялар билан, жумладан мигрен билан, шунингдек Col 4al генининг бириктирувчи тўқиманинг номахсус дисплазиясини ривожланиши билан бўлган алоқаси исботланган;

бош мия томирлари аномалияси билан цефалгияни башорат қилиш дифференциал ташхислаш тактикаси асосланган;

бош мия томирлари аномалияси билан цефалгияни даволаш тактикаси механизмлари ва клиник-неврологик мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бош мия қон-томирлари туғма аномалияларидаги цефалгик синдромларни аниқлашга қаратилган янги ёндошувлар ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар асосида:

«Мигрен. Муаммони ечими ва ташхислашга қарашлар эволюцияси» номли услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 июндаги 8н-д/47-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бош мия томирларида туғма аномалияси бўлган ва бўлмаган беморларда мигренни ташхислаш, шунингдек касаллик асоратларни олдини олиш ва даволаш, беморларни олиб боришга дифференциал ёндашувни юритиш имконини берган;

Бош мия қон-томирлар анамалияларидаги цефалагик синдромиларнинг клиник-патогенетик структураси баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида касалликни олдини олиш ва яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академиясининг 3-сон клиникаси, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий маркази клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 8н-з/66-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош мия томирлари туғма аномалияларида цефалгик синдромни ташхислашни яхшилаш, касалликни кечиши ва якунини белгилаш, асоратларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни оптималлаштириш, шунингдек, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish