Ашурова Дилфуза Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим тизимида инновацион дастурий-дидактик мажмуалар асосида ўқитишни такомиллаштириш («Алгебра ва сонлар назарияси» фани мисолида)», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped55.
Илмий раҳбар: Юлдашев Зиявидин Хабибович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Артикбаев Абдулазиз, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юнусова Дилфуза Исроиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида «Алгебра ва сонлар назарияси» фанидан дастурий-дидактик мажмуа яратиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот таълим муҳитида талабаларнинг индивидуал ўқув фаолиятига йўналтирилган ўқув жараёнлари тузилмаси машғулот босқичларига мос мантиқий (предикат) функция киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўқув сифатларини шакллантиришга йўналтирилган дастурий-дидактик мажмуалар таркиби амалий дастурий маҳсулотларнинг (MathCad, Maple, Mathematica каби муҳитлар) ўқув жараёнини лойиҳалашдаги имкониятлари (визуаллаштириш, аналитик ҳисоблаш, визуал дастурлаш муҳитининг мавжудлиги) асосида такомиллаштирилган;
«Алгебра ва сонлар назарияси» фанининг амалий машғулот жараёнлари муаммоли таълим технологиясидан фойдаланишда ўзаро уйғунлашган «Таянч масала»ли услублар кетма-кетлиги ёндошувини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
олий таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш тизимининг ўқув-методик таъминоти креативлик, ҳиссий-эмоционаллик, коммуникативлик даражаларига йўналтирилган дастурий воситалардан фойдаланиш услубларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим тизими аниқ ва табиий фанлар йўналишида фанларни ахборот технологияларига асосланган инновацион дастурий-дидактик мажмуалар ёрдамида ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг ўқув сифатларини шакллантиришга йўналтирилган дастурий-дидактик мажмуалар таркиби амалий дастурий маҳсулотларнинг ўқув жараёнини лойиҳалашдаги дастурий имкониятлар (визуаллаштириш, аналитик ҳисоблаш ва бошқ.) асосида такомиллаштиришга оид тавсия ва таклифларидан 2007-2011 йилларда бажарилган ХТ-Ф8-025 рақамли «Педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик-педагогик диагностика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш стратегияси» мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 89-03-3956-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагог кадрларда ижодий фикрлаш, танқидий баҳолаш, индивидуаллик ҳамда креативлик каби сифатларини шакллантириш жараёнига қаратилган ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахборот таълим муҳитида талабаларнинг индивидуал ўқув фаолиятига йўналтирилган ўқув жараёнлари тузилмаси машғулот босқичларига мос мантиқий функция киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ўқув режалари ва дастурларини ҳамда «Олий таълимда математика фанларини ўқитиш методикаси», «Электрон педагогика ва педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини лойиҳалаш» ва «Таълимда илғор ахборот коммуникация технологиялари» модуллари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 89-03-3956-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув дастурлари ва ишланмалар олий таълимда математика фанларини ўқитиш жараёнларини модернизациялаш, профессор-ўқитувчиларнинг зарурий касбий тайёргарликларини ривожлантириш, амалий ва педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш кўникмаларини оширишга хизмат қилган;
муаммоли таълим технологиясидан фойдаланишда ўзаро уйғунлашган «Таянч масала»ли услублар кетма-кетлиги ёндошувини қўллаш асосида «Алгебра ва сонлар назарияси» фанининг назарий ва амалий машғулот жараёнларида дастурий-дидактик мажмуа ва тавсиялардан фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 89-03-3956-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижалари олий таълим тизимида ўқитишнинг интерфвол услубларни ахборот технологиялари билан туташтириш орқали ўқитиш самарадорлигини оширишга имконият яратган.