Абдуқодиров Шерзод Ёқубжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Yu16.
Илмий маслаҳатчи: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.
Расмий оппонентлар: Тахиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, доцент; Махкамов Отабек Мухтарович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларга қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларини такомиллаштириш, мазкур жиноятлар профилактикасининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш оқибатида эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган ҳолларни ушбу жиноятнинг оғирлаштирувчи таркибидан асосий таркибига ўтказиш орқали жавобгарликни либераллаштириш асосланган;
этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш жиноятининг баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига, одам ўлишига, одамлар ўлимига, бошқача оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлганлигини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида қонунда белгилаш орқали жавобгарликни дифференциация қилиш ва жазони индивидуаллаштириш имконини кенгайтириш таклиф этилган;
ижтимоий хавфлилик даражасининг пастлиги, фуқаролик ва иқтисодий иш юритуви доирасига киритиш зарурати инобатга олиб, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ва рақобатчини обрўсизлантиришни декриминализация қилиш кераклиги асосланган;
қонунга хилоф равишда товар белгиларидан фойдаланишни тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятларнинг янги тури эканлиги аниқланиб, ушбу қилмиш учун жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган;
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар натижасида келиб чиқадиган бошқа оғир оқибатларга айбдор томонидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши, камида бир шахснинг ҳалок бўлиши ва бошқа шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши, бошқа шахсларга ОИВ, ОИТС ва бошқа юқумли касалликлар юқишига, инсонларнинг оммавий заҳарланиши (касалланиши), шунингдек тадбиркорлик субъектларининг тугатилиши ёки банкрот бўлишига сабаб бўлиш ҳолатларини киритиш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларга қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларини такомиллаштириш, мазкур жиноят профилактикасининг самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 131-бобининг нормаларини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2015 йил 21 декабрдаги 06/1-02/548вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали самарали муҳофаза қилинишига хизмат қилган;
ноқонуний тадбиркорлик фаолияти жинояти учун жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 188-моддасининг нормаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2015 йил 21 декабрдаги 06/1-02/548вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга ҳисса қўшган;
савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жинояти учун жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 189-моддасининг нормаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2015 йил 21 декабрдаги 06/1-02/548вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган;
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий тавсифини аниқлаштиришга қаратилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги 2013 йил 20 декабрдаги 20-сон қарорининг 7, 9, 10, 13-бандларининг қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2015 йил 23 февралдаги 11-15-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши хўжалик фаолияти билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган нормаларни тўғри ва бир хилда қўлланилишига ҳисса қўшган.