Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужаназаров Илхом Эшкуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тирсак бўғими посттравматик деформацияларда дифференциал хирургик ёндашув», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib13.

Илмий маслаҳатчи: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01

Расмий оппонентлар: Меркулов Владимир Никалаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Джураев Ахрор Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Золотова Наталья Никалаевна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Г.И.Турнер номидаги болалар ортопедияси илмий-текшириш институти Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: деформация турига мос равишда тирсак бўғимининг анатомик шакли ва функцияларини тиклаш билан ташхислаш усулларини оптималлаштириш ҳамда хирургик коррекциялашга дифференциаллашган ёндашувни ишлаб чиқиш йўли орқали болаларда тирсак бўғимининг шикастдан кейинги деформацияларини даволаш усулларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болаларда нур текшириш усуллари верификацияси ёрдамида ТБПТДда касаллик характери намоён бўлишини башоратлашнинг аҳамияти, оғирлик даражаси ва уларнинг асоратлари ўрганилди;

тирсак бўғими оғир деформацияларини хирургик даволаш усулини дифференциал танлаш, унинг анатомик шакли шаклланиш босқичлари ва болалар реабилитациясининг барча босқичларида локомотор функцияни оптимизациялаштиришнинг клиник ташхислаш критериялари ишлаб чиқилган;

болаларда тирсак бўғими қисмида синишлардан кейинги турли деформацияларни оператив коррекциялашни танлашни оптималлаштиришга имкон берувчи ТБПТДнинг ишчи таснифи ишлаб чиқилган;

ТБПТДни босқичма-босқич коррекциялашнинг даволаш-ташхислаш алгоритми таклиф этилган;

имкон қадар қисқа муддатларда ТБ функцияси тикланиши учун оптимал шароитлар яратувчи ТБПТДни хирургик коррекциялашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;

ТБнинг «дўмбоқ усти синдроми» билан асоратланган варусли деформациясини хирургик даволашнинг янги усули таклиф этилган;

болаларда ТБ вальгус деформацияси бўлган ЕСБЮБ (елка суяги бўғим юзи бошчаси)нинг сохта бўғимларини хирургик даволашнинг янги усуллари ишлаб чиқилди: «Илизаров аппаратида ЕСБЮБнинг сохта бўғимини резекция қилиш, дўмбоқ усти тўғриловчи варизирловчи остеотомия ва остеосинтез» турли яссиликдаги ТБнинг барча кўринишдаги деформацияларини бир вақтда бартараф этиш имконини берди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида болаларда тирсак бўғимининг оғир асоратланган посттравматик деформацияларини ташхислашда янги диагностик критериялар ва янги яратилган хирургик даволаш усуллари учун ихтироларга патентлар олинган (Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк эгалиги федерал хизмати томонидан «Тирсак бўғими контрактуралари ва деформациялари диагностика усули» 2016 йил 1 августдаги №2595130-сон ихтирога патенти ва «Дўмбоқ усти синдроми билан тирсак бўғими асоратланган варусли деформацияларини хирургик даволаш усули» 2017 йил 2 майдаги №2618082-сон ихтирога патентлари, ЎзР Интеллектуал мулк агентлигининг 2007 йил 28 майдаги DGU №01287-сон, 2007 йил 31 августдаги DGU №01354-сон, 2011 йил 9 июндаги DGU №02217-сон патент дастурлари). Бу яратилган ихтироларнинг амалиётга татбиғи асосида бемор болаларнинг шифохонада стационар шароитда даволаниши қисқарди ва бу даволаш тактикасининг қўлланилиши асосида болаларда асоратланган тирсак бўғими посттравматик деформацияларини даволаш натижасида 84,5% ижобий натижалар олишга эришилди;

яратилган «Новый метод лечения варусной деформации локтевого сустава у детей», «Лечение ложных суставов головки мыщелка плечевой кости у детей», «Хирургическое лечение посттравматической варусной деформации локтевого сустава  у детей», «Восстановительно-реабилитационная механотерапия в лечении посттравматических контрактур локтевого сустава у детей», «Хирургическое лечение вальгусной деформации локтевого сустава у детей» ўқув-методик қўлланмалар амалиётга кенг татбиқ этилган.

диссертация тадқиқоти жараёнида ишлаб чиқилган тирсак бўғимида оғир асоратли деформациялари бўлган бемор болаларни ташхислаш алгоритми, шунингдек тирсак бўғимида шикастланишлардан кейинги оғир асоратли деформацияларни хирургик даволаш усуллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти болалар травматологияси бўлими клиник амалиётига, Республика болалар ортопедия маркази, Самарқанд вилояти ортопедия ва шикастланишлар асоратлари шифохонаси, Навоий вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 апрелдаги 8Н-д/30-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish