Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдуллоева Ирода Курбоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда туғма юрак нуқсонларида иммун-эндокрин кўрсаткичларнинг клиник-диагностик ва истиқболли аҳамияти», 14.00.36–Аллергология ва иммунология, 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib589.

Илмий маслахатчи: Наврўзова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.30.08.2018.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Рахманкулова Зухра Жандаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма юрак нуқсони бўлган болаларда иммун- эндокрин кўрсаткичларнинг клиник-диагностик ва истиқболли аҳамиятини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болалар туғма юрак нуқсонларида CD16+-, CD20+- лимфоцитлари сони ва ФНО-α, ИЛ-10 миқдорининг ишонарли ортиши хамда CD4+-ҳужайралар сонининг ишонарли камайиши аниқланган;

туғма юрак нуқсонларининг оқ турида умумий Т3 хамда эркин ва умумий Т4 миқдорларининг пасайиши, кўк турида умумий Т3 миқдорининг пасайиши ва эркин Т4 миқдорининг ортиши аниқланган;

туғма юрак нуқсони бор болаларда ҳужайравий ва гуморал иммунитет билан тиреоид ва кортикал гормонлар миқдори кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

қоринчалар аро тўсиқ нуқсони бўлган болаларда операциядан олдин ва кейинги даврда тимоген препарати билан даволаш иммун ва эндокрин тизим ҳолати мувозанатини барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туғма юрак нуқсонли бемор болаларни иммун-эндокрин ҳолатини аниқлаш ва уларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Туғма юрак нуқсонли болаларда иммун-эндокрин кўрсаткичларнинг аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 8н-д/123-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма туғма юрак нуқсонли болаларда иммун-эндокрин ҳолатидаги бузилишларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилади;

болаларда туғма юрак нуқсонларида иммун-эндокрин кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 8н-з/210-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширади, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали туғма юрак нуқсонлари бўлган беморларни юқумли касалликлар билан касалланишини 80% га камайтиришга, операциядан кейинги асоратларни 13-25% гача пасайтиришга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш хамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish