Шакирова Мухлиса Юнусовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипофиз аденомаси бўлган катта ёшлиларда ўсиш гормони танқислиги (клиника ва ташхислаш)», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib23
Илмий маслахатчи: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Я.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Истиния Университети, Туркия
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: гипофизнинг турли ўсмалари билан оғриган беморларда ЎГЕнинг ўзига хослигини ва генинженерияда ўсиш гармони ёрдамида даволашда гипофизни селектив аденоэктомиясидан сўнг беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипофиз аденомаси билан хасталанган беморларда нафақат ўсиш гормонининг етишмаслиги, балким тропгармонларнинг кўп миқдорда етишмаслиги асосланган;
ўсиш гормонининг етишмаслиги бўлган гипофиз аденомаси билан хасталанган беморларни ҳаёт сифати, ўсиш гормонининг етишмаслиги бўлган гипофиз аденомаси билан оғриган беморларнинг қиёсий аспектлари, ЎГЕ беморларида КЖнинг сезиларли даражада пасайиши фонида СТГ ва ИФР-1ни пасайиши, ИМТни ортиши исботланган;
биринчи бор генинженерия гармони терапияси фонида гипофиз селектив аденоэктомиясидан сўнг беморлар ҳаёт сифати динамикаси ва уни ўрнини босувчиларсиз олиб борилган терапия даволаш гуруҳи натижалари билан солиштириш тартиби асосланган;
субъектив ва гармонал тадқиқотлар асосида ўсиш гормони етишмаслигининг оғирлик даражасини баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган;
катталарда ўсиш гормони етишмаслигини эрта ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган бу эса гипофиз тропфаолиятининг пасайиши эрта муддатларида ушбу тоифа беморларини аниқлаш имконини берган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гипофиз аденомаси бўлган катта ёшлиларда ўсиш гормони танқислигининг ташхислаш ва клиникаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўсиш гормони етишмовчилигида гипаталамо-гипофизар тизими хажмининг шаклланиши» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма биринчи гипофиз аденомаларида бўй ўсиш гормонининг етишмовчилигини клиникаси ва тасхишлаш тизимини ташкиллаштириш имконини берган;
«Катталарда турли гипофиз аденомаларида бўй ўсиш гормонининг етишмовчилигини ташхислаш ва беморларни олиб бориш тактикаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма катталарда турли гипофиз аденомаларида бўй ўсиш гормонининг етишмовчилигини даволашгача ва даволашдан кейин беморларни олиб бориш тактикаси танланган даволаш тизимини яратиш имконини берган;
гипофиз аденомаси бўлган катта ёшлиларда ўсиш гормони танқислигининг ташхислаш ва даволашни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари эндокрин диспансери клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 04 декабрдаги 8н-з/224–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ўсма тажоввузкорлигининг нейровизуализацион маркери бўлиб тотал ўсишини турли вариантлари бўлиши, жумладан, 46,2% супра-инфралатероселлияр ўсиш, супра-инфраселлияр ўсиш кузатилган ва ногиронликнинг олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини берган.