Sayt test rejimida ishlamoqda

Наримова Гулчехра Джуманиязовнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида Кушинг синдроми эпидемиологияси, ташхислаш, даволаш ва мониторинги», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib35

Илмий маслахатчи: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Я.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: В.А. Алмазов номидаги Миллий тиббий илмий текшириш маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда Кушинг синдроми беморларини эрта ташхислаш ва самарали даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор мамлакатимизда Кушинг синдроми ва унинг турли шаклларининг аҳоли орасида эпидемиологик тарқалишининг клиник хусусиятлари, касалланиш ва хасталанганларнинг ўлим даражасининг кўрсаткичлари асосий белгилари тавсифланган;

Кушинг синдроми этиологияси асосий демографик, антропометрик, биокимёвий, гормонал, визуализацион, клиник тавсифлари бўлган беморлари ҳақидаги объектив тизими ишлаб чиқилган;

илк бор Кушинг синдромида касаллик ремиссияси, қайталаниши ва ўлимга олиб келувчи ҳолатларининг предикторлари  исботланган;

хавф омиллари шкаласи ва касалликнинг турли шаклларида касаллик якунларини башоратлаш, даволаш услубларини танлаш ва асоратлар профилактикасининг оптимал тактикасини ишлаб чиқилган;

Кушинг синдроми беморлар миллий маълумотлар базасини яратиш асосида кенг проспектив материалда клиник симптомлар сони, даволаш натижалари самарадорлигини юқори технологик гипофиз транфенодал аденомаэктомиянинг турли асоратлари сони ва даражаси асосланган;

илк бора мамлакатимизнинг уч ҳудудида субклиник Кушинг синдроми скрининги ташкиллаштирилган ва унинг натижасида хавф гуруҳлари, касалликнинг фаол шакллари эрта ташхислаш ва КСнинг эҳтимолий ташхисланмаган ҳолатларини башоратлаш тизими яратилган;

биринчи марта СКС ва КС ни эрта ташхислаш учун сўлакда кортизолни инвазив бўлмаган, СК референс кўрсаткичлари ва қон плазмасида кортизол ва кунлик сийдикда кортизол баҳолашнинг тизимли  усул ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кушинг синдроми эпидемиологияси, ташхислаш, даволаш ва мониторинги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Эндоген Кушинг синдроми: мониторинг ва даволаш масалалари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2018 йил 5 апрелдаги 8н-д/74-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  мамалакатимиз аҳолисни орасида Кушинг синдроми билан хасталанган беморларнинг касалликни ташхислаш ва даволаш тизимини ташкиллаштириш, эрта ташхислаш ва замонавий даволаш усулларни татбиқ  қилиш имконини берган.

«Кушинг синдромини эрта ташхислаш: скрининг масаласи» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 8н-д/74-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма Кушинг синдроми  билан хасталанган беморларда касаллик эрта ташхислашда скрининг тизимини барча вилоятларидаги эндокринологик диспансерларда татбиқ этишнинг замонавий тизимини яратиш имконини берган.

Кушинг синдроми эпидемиологияси, ташхислаш, даволаш ва мониторинги асосида беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари эндокринология диспансери клиник амалиётига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 8н-з/220-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш Кушинг синдроми билан хасталанган беморлар мониторингини олиб бориш, касалликни эрта ташхислашда скрининг тизимини жорий қилиш, касалликни даволашда самарали ва сифатли тизимни яратиш ва ногиронликни олдини олиш, ўлим даражасини камайтиришни имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish