Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Гули Исмоил қизининг

филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимдаги тилларда гендерга оид терминологиянинг шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омиллар”, 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Fil78.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017.Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори; Алекс Круглов, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ва халқаро контекстда гендер дискурсига оид терминологиянинг шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омилларни очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

гендер терминлар системасининг инсон ҳуқуқларига оид дискурс доирасида профессионал коммуникацияни амалга оширувчи когнитив структура сифатида шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омиллар далилланган;

гендер дискурси терминологияси ва уни таржимада бериш муаммолари герменевтик ёндашув асосида оламни концептуаллаштириш ва категориялаштириш нуқтаи назаридан очиб берилган;

инсон ҳуқуқларига оид термин ва тушунчаларни концептуаллаштириш ва категориялаштиришда фрейм, прототип, метафорали идеаллашган когнитив моделлар, табиий семантик метатил каби семантик категорияларининг амалий лингвистикага татбиқининг ижтимоий аҳамияти далилланган;

гендер терминологияси асосида ўзбек тилида соҳа терминларини унификациялаш, халқаро стандартлар асосида меъёрлаштириш йўллари очиб берилган;

гендер терминлар системасида лексема, сўзшакл ва бирикма терминларнинг «торайган – кенгайган» тамойиллари асосида изоҳланиши исботланган;

лексикография соҳасида гендер терминлар системасини шакллантириш гендер дискурси ривожланишининг муҳим омили эканлиги очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гендерга оид терминларнинг шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омилларни аниқлашга қаратилган мазкур диссертация иши натижалари асосида:

гендер терминлар системасининг инсон ҳуқуқларига оид дискурс доирасида профессионал коммуникацияни амалга оширувчи когнитив структура сифатида шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омилларни далилловчи материаллардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” (2007-2011) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 89-03-4187-сон маълумотномаси). Айни илмий натижанинг қўлланилишида соҳага оид терминларни яратишда тилнинг ички ижодий потенциали, терминларни шаклланишида ўзига хос деривацион ва когнитив хусусиятларини тадқиқ этиш каби масалалар ўз ечимини топган;

гендер дискурси терминологияси ва уни таржимада бериш муаммоларини герменевтик ёндашув асосида оламни категориялаштириш ва концептуаллаштириш нуқтаи назаридан тадқиқ этишга доир хулосалар Лондон Метрополитен университети илмий семинари томонидан келгуси тадқиқотлар учун назарий манба сифатида хизмат қилиши эътироф этилган (Лондон Метрополитен университети, таржимашунослик факультети илмий семинарининг 2017 йил 5 апрелдаги баённомаси, 974438-432-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган методдан магистрлик ва докторлик диссертацияларини ёзишда фойдаланиш мумкин асосланган;

инсон ҳуқуқларига оид термин ва тушунчаларни концептуаллаштириш ва категориялаштиришда фрейм, прототип, метафорали идеаллашган когнитив моделлар, табиий семантик метатил каби семантик категорияларнинг амалий лингвистикага татбиқининг ижтимоий аҳамияти борасидаги хулосалардан Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказида “Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили” ва “Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили” таълим йўналиши модулларини ўқитишда фойдаланилган  (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2018 йил 28 ноябрдаги 10-05/192-сон маълумотномаси). Натижада таржимашунослик ва когнитив семантика фанларининг интеграцияси, амалий лингвистиканинг ижтимоий потенциали каби масалалар ўз ечимини топган;

гендер терминологияси асосида ўзбек тилида соҳа терминларини унификациялаш, халқаро стандартлар асосида меъёрлаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг IV бобида фойдаланиш имконияти эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2018 йил 2 февралдаги 04/5-06-14-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда мавжуд бўлган “ўзга” тушунчаларни термин доирасида шакллантириш, уларни мазмунан тўғри қўллаш жамиятнинг ушбу тушунчаларга нисбатан онгли муносабатини шакллантириш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишида ёрдам беради;

гендерга оид терминларни «торайган – кенгайган» изоҳлаш тамойилларига оид хулосалардан 2016-2018 йилларга мўлжалланган инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида фаолият олиб бораётган инновацион гуруҳлар томонидан яратилаётган соҳавий луғатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 ноябрдаги 89-03-4111-сон маълумотномаси). Натижада соҳага оид терминларни изоҳлаш тамойиллари мукаммаллашган, изоҳларнинг илмий-манбавий асослари кучайган; 

лексикография соҳасида терминлар системасини шакллантириш соҳалараро дискурслар ривожланишининг муҳим омили эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТнинг тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида Гендерга оид термин ва тушунчалар энциклопедик луғатини тузишда фойдаланилган (БМТТДнинг 2018 йил  30 мартдаги 250/OL/GGC/210-сон маълумотномаси). Натижада лексикографик манба жамиятда гендер дискурсини ривожлантиришда муҳим омил сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish