Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Гўзал Қурбоналиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тиллари психология терминларининг лексик-семантик хусусиятлари”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil90.

Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна филология фанлари доктори.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Дадабоев Хамидулло Арипович филология фанлари доктори, профессор; Латипов Оқил Журақулович филология фанлари номзоди, доцент

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

II. Тадқиқотнинг мақсади: рус ва ўзбек тиллари психология терминларининг лексик-семантик хусусиятларини  чоғиштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

рус ва ўзбек тилларидаги психология терминларининг синонимик, антонимик, гипонимик, градуонимик муносабатлари чоғиштирма-типологик асосида исботланган;

рус ва ўзбек тилларидаги психология терминлари ўртасидаги омонимик (бошқа терминологик системадаги терминлар билан), паронимик муносабатлар далилланган;

рус ва ўзбек тилларида психология терминларининг ҳозирги босқичдаги ҳолати изоҳланган, терминологиянинг ички лексик захираси ташқи лексика таъсири ҳисобига бойиб бориши исботланган, ўзлашмаларнинг миқдорий даражаси аниқланган;

психология терминларининг қўлланиш даражасига кўра турлари тасниф қилиш натижасида уларининг ишлатилиши жамият аъзоларининг менталитети, дини, урф-одатлари  билан боғлиқлиги очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Рус ва ўзбек тиллари психология терминларининг лексик-семантик хусусиятлари юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:

рус ва ўзбек тилларидаги психология терминларининг синонимик, антонимик, гипонимик, градуонимик муносабатлари чоғиштирма-типологик  асосида исботланган хулосалардан А-1-209 рақамли «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-русча-инглизча лингвистик терминлар луғатини тузиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ФТА-02-11/1348-сон маълумотномаси). Натижада психологик терминларнинг ясалиши, структур - семантик андозалари ва генетик таҳлили юзасидаги назарий қарашлар бойитилган;

рус ва ўзбек тилларидаги психология терминлари ўртасидаги омонимик (бошқа терминологик системадаги терминлар билан), паронимик муносабатлар далилланган хулосалардан ИОТ-2013-1-55 рақамли «Журналистика факультетлари бакалавр ва магистратура босқичи талабалари учун ўқув қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш ва нашрга тайёрлаш» мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 89-03-3363-сон маълумотномаси). Натижада журналистлар учун тайёрланган қўлланмада диссертация материаллари журналистика соҳасида қўлланилаётган психология терминларини ёритиб беришда манба бўлиб хизмат қилган;

рус ва ўзбек тилларида психология терминларининг ҳозирги босқичдаги ҳолати изоҳланган, терминологиянинг ички лексик захираси ташқи лексика таъсири ҳисобига бойиб бориши исботланган, ўзлашмаларнинг аниқланган миқдорий даражасидан ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикасининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ФТА-02-11/1348-сон маълумотномаси). Натижада инсон ва унинг психологиясини белгиловчи мезонларни ёритиб берувчи терминларнинг шаклланиши, мавзуий гуруҳларига  оид илмий қарашларнинг бойитилишга  хизмат қилган;

психология терминларининг қўлланиш даражасига кўра турлари тасниф қилиш натижасида уларининг ишлатилиши жамият аъзоларининг менталитети, дини, урф-одатлари  билан боғлиқлиги очиб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори билан тасдиқланган 2-9-синфлар учун ўзбек тили фани давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 803-Фармойиши асосида 10-11-синфлар учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 2018 йил 20 февралдаги 01/11-01/4-221-сон маълумотномаси). Натижада психология терминларининг қўлланиш даражасига кўра турлари таснифлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish