Абдуллоев Обиджон Шахабидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида темир сақловчи биостимуляторлар, уларни синфлаш ва сертификатлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/K148.
Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Исақов Мухаммаджон Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферроцен ҳосилалари ва темир тутган гетеробиметаллик комплекс бирикмалар негизида янги биостимуляторларни синтез қилиш, уларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моно- ва ди- алмашинган ферроценилбензой кислоталарни, уларнинг ишқорий металли тузларини, шунингдек, темир(III) асосидаги гетеробиметаллик оксомарказлашган глицинат комплексларни синтез қилиш усуллари такомиллаштирилган;
илк бор учта умумий формуласи [Fe3+2M2+O(C5H5FeC5H4COO)6(H2O)3] (бу ерда M = Mn, Co ёки Ni) бўлган комплекс бирикма синтез қилинган;
барча синтез қилинган моддаларнинг кимёвий индивидуаллиги, таркиби ва тузилиши аниқланган;
ди-алмашинган ферроценилбензой кислоталар молекулари гетероаннуляр тузилишга, янги темир(III) асосидаги гетеробиметаллик комплекс бирикмаларнининг молекулалари эса µ3-оксокластер тузилишга эгалиги исботланган;
синтез қилинган бирикмалар чигитнинг униб чиқишини, ғўзанинг ўсишини ва ривожланишини тезлатиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини ошириш қобилияти эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида темир тутган биостимуляторларни синтез қилиш, уларни синфлаш ва сертификатлаш усулларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ферроценилбензой кислоталари асосида синтез қилинган Фербек-ПД биостимулятори Андижон вилояти фермер хўжаликларининг ва Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станциясининг жами 90 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 декабрдаги 01/023-435-сон маълумотномаси). Натижада амалдаги МАКСИТ-1 га нисбатан гектаридан қўшимча 2,7–3,2 ц ҳосил олиш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича оксомарказлашган карбоксилат комплекслар ва уларнинг ҳосилалари учун янги 2915 90 000 1ва ферроценнинг ароматик халқа тутган карбон кислоталари, уларнинг тузлари, комплекс бирикмалари ва бошқа ҳосилалари учун янги 2942 00 000 4товар кодлари Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 05/16-09304-сон маълумотномаси). Натижада айрим карбон, аминокарбон ва ферроценилкарбон кислоталарнинг темирли комплексларини синфлаш имконини берган;
атом-абсорбцион спектрофотометрия методига асосланган темир миқдорини аниқлашнинг янги усули таркибида темир мавжуд товарларни сертификатлашда Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 05/16-09304-сон маълумотномаси). Натижада анализ натижаларининг аниқлигини ошириш ҳамда кимёвий реагентлар учун сарф этиладиган моддий харажатларни тежаш имконини берган.