Илхамова Наргиза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яллиғланишга қарши, антигистамин ва антигельминт препаратларнинг фармакотехнологик аспектлари», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Far19.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Восилжон Расулович, фармацевтика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Зайнутдинов Ҳикматилла Суннатович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Халилов Равшанжон Муратджанович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланишга қарши, антигистамин ва антигельминт препаратларининг таблетка дори шаклларини муайян таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яллиғланишга қарши таъсир қилувчи «Ибуасктамол» ва «Ибупрофен-S» комбинирланган таблеткалар таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган;
антигистамин таъсирга эга «Кетотифен» ва «Самозолин» таблеткаларнинг такомиллаштирилган таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган;
антигельминт таъсирга эга «Мебендазол-S» ва «Карбендацим» таблеткаларнинг такомиллаштирилган таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган;
«Ибуасктамол», «Ибупрофен-S», «Кетотифен», «Самозолин», «Мебендазол-S» ва «Карбендацим» таблеткалар сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари аниқланган ҳамда уларнинг биосамарадорлиги, сақланиш шароити ва яроқлилик муддати белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яллиғланишга қарши, антигистамин ва антигельминтдори препаратларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Кетотифен» таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи «Дори во-италари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-15745533-2503-2014). Ушбу корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши аллергияга қарши таъсир этувчи дори воситаларини олиш имконини берган;
«Самозолин» таблеткаси учун фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (ФМ 42 Уз-0008-2017). Ушбу фармакопея мақоласининг тасдиқланиши аллергияга қарши таъсир этувчи дори воситасини олиш имконини берган;
«Мебендазол-S» таблеткалари учун корхона фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-15745533-2846-2016). Ушбу корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши гельминт дори воситасини олиш имконини берган;
«Кетотифен», «Самозолин» ва «Мебендазол-S» таблеткалари «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан рўйҳатдан ўтказилган (№14/133/14, №04/03/17 ва №00594/01/16 гувоҳномалар). Мазкур препаратларнинг рўйхатдан ўтказилиши маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқариш имконини беради.
«Кетотифен», «Самозолин» ва «Мебендазол-S» таблеткалари «SAMO» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилмоқда (25/10-515-сон маълумотнома). Натижада иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган ушбу дори препаратларини ишлаб чиқариш яллиғланиш, аллергия ва гельминт касалликларини даволаш ҳамда уларнинг саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши импорт ҳажмини қисқартириб, бир қатор тиббий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш имконини берган.