Умаров Шавкат Исомиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат ва фосфор кислоталари билан бойитишнинг самарадор технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т299.
Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафаат Сатторович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат ва фосфор кислоталари билан бойитишнинг самарадор технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Қизилқум ювиб куйдирилган фосфоконцентратни (ЮКФК) сув, нордон кислота оқовалар, нитрат ва фосфат кислота эритмалари билан бойитиш жараёнига таъсир этувчи технологик омилларнинг ўзаро боғлиқлик жараёнлари исботланган;
ЮКФК нитрат ва фосфат кислота эритмалари билан бойитилганда фосфорнинг эритмага ўтмайдиган бирикмалари ҳосил бўлиши аниқланган;
қисман фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган таркибида кальций тутган экстракцион фосфат кислота олишнинг мақбул технологик шароитлари аниқланган;
илк бор ЮКФКнинг фосфат кислотали бойитиш эритмаларидан юқори сифатли аммофос ва тоза моноаммонийфосфат эритмаси олиниши мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат ва фосфор кислоталари билан бойитишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори карбонатли фосфоритларни бойитиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ IAP 05667, 2018 й.). Натижада фосфоконцентратдаги Р2О5 бўйича кальций модули 1,6–1,7 бўлган бойитилган эритмаларидан азот-кальцийли, фосфорли ўғитлар, озуқабоп тозаликдаги аммоний ва кальций фосфатлари ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
ЮКФКни бойитиш технологияси «Аммофос-Максам» АЖнинг истиқболли ишланмалари рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 9 ноябрдаги 01/3-5054/А-сон маълумотномаси). Натижада фосфоконцентратнинг ҳар бир тоннасига 266 кг гача сульфат кислотани тежаш, экстрактор температурасини пасайтириш, экстракцион фосфат кислотасини ишлаб чиқариш технологик кўрсаткичларини яхшилаш ва Марказий Қизилқум фосфоритларидан биринчи навбатда юқори навли аммофос олиш имконияти яратилган.