Тахирова Феруза Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет 2-тури ва унинг айрим макро- ва микротомир асоратларини клиник-генетик хусусиятлари», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib449.
Илмий раҳбар: Акбаров Заирходжа Сабирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори; Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.М.Киров номидаги Ҳарбий-тиббий академия (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллатига мансуб қандли диабет 2-тури беморларида АСЕ, TCF7L2, eNOS ва CRP генлари полиморфизмларининг клиник-башоратлаш аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек миллатига мансуб соғлом шахсларга таққослаган ҳолда ҚД иккинчи тури беморларида АСЕ, eNOS ва CRP генлари полиморфизмларининг аллел ва генотипларини тақсимланиш ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
ACE генлари генотипларининг анамнестик, антропометрик, гемодинамик, биокимёвий ва функционал кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
макроангиопатиялар ЮИК, миокард инфаркти ва микроангиопатиялар нефропатия мавжудлиги ва оғирлик даражасига боғлиқ равишда ACE ва TCF7L2 генлари аллел ва генотипларининг тақсимланиши исботланган;
ўзбек ўзбек миллатига мансуб ҚД иккинчи тури беморларида АСЕ ва TCF7L2 генлари генотипларининг миокард инфаркти ва ACE генининг СБЕ хавф омиллари билан ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
ҚД иккинчи тури беморларида миокард инфаркти ва СБЕ хавф омилларини интеграл баҳолаш ўтказилиб, ACE ва TCF7L2 генлари полиморфизмларини ҳисобга олган ҳолда миокард инфаркти ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет 2-тури ва унинг айрим макро- ва микротомир асоратларини клиник-генетик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қандли диабет 2-тури ва унинг юрак-қон томир асоратларини башоратлашнинг айрим генетик хусусиятлари» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 8н–р\\51-сон маълумотномаси). Бу услубий тавсияларни ишлаб чиқиш генетик текширувларни, қандли диабет 2-тури беморларида миокард инфаркти ва сурункали буйрак етишмовчилигининг олдини олишда шахсга қаратилган ёндашувни қўллаш аҳоли орасида қандли диабет 2-тури ва унинг айрим асоратларини эрта башоратлашга хизмат қилган;
олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси, Тошкент вилояти эндокринология диспансери амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 30 июндаги 8н–з\\152-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг турли қатламлари орасида қандли диабетнинг иккинчи турида тиббий ёрдам кўрсатишнинг миллий стандарти асосида асоратларни олдини олиш, беморларнинг умр кўриш давомийлигини узайтириш, ногиронликнинг олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.