Эрназарова Гулнора Облақуловнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини акмеологик ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSс/Ped35.
Илмий маслаҳатчи: Халилова Шахноза Турғуновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулла Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор;Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик
II.Тадқиқотнинг мақсади:касб-ҳунар коллежиўқувчиларини акмеологик ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни акмеологик ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион, мотивацион, интеллектуал имкониятлари аниқланиб, акмеологик таълим муҳитини яратишнинг методик таъминоти (ўқув-услубий манбалар, электрон таълим ресурслари) такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисни когнитив, аффектив, психомотор, касбий, краетив шакллантириш ва интенсив касбий тайёргарликни амалга оширишни, акмешахс бўлиб етишиш технологиясининг ташкилий шакллари ва акмеологик ёндашувли ўқитиш тизими такомиллаштирилган;
касбий таълимга акмеологик ёндашувни жорий этишнинг инновацион концептуал тузилмаси, ўқув-билиш фаолиятини акмеологик касбий йўналтириш усуллари (ўқувчининг индивидуал касбий ривожланиш дастури, ўқувчининг акмеограммаси, ўқувчининг электрон портфолиоси) орқали ўқувчининг креатив қобилиятни шакллантириш модели такомиллаштирилган;
касбий таълимда акмеологик ёндашув асосида таълим жараёни самарадорлигини ошириш (“SWOT”, “SMART”, “SCORE”, “Синектика” каби методларни қўллаш) методикаси ишлаб чиқилган, электрон ўқув контент ва акмеологик технологияларни уйғунликда қўллаш орқали ўқувчиларда касбий компетентлик ва акмеологик йўналганлик мазмуни такомиллаштирилган;
“Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишда таълимнинг педагогик-психологик-акмеологик вазифалари интеграциясини таъминлаш асосида мунозарали акметехнология, ривожлантирувчи акметехнология, тренингли акметехнология ва ўйинли акметехнологияларни қўллаш методикалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касбий таълимда акмеологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик жараёнини такомиллаштиришда олинган илмий натижалар асосида:
акмеологик таълим муҳитини яратишнинг методик таъминоти, ўқув-билиш фаолиятини акмеологик касбий йўналтириш, акмеологик ёндашув асосида касбий йўналтирилган ўқитиш тизимини ташкил этиш имкониятларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган якка муаллифликда 5111000–Касб таълими йуналиши учун намунавий ўқув дастурлари: “Касб таълими методикаси”, “Таълим технологиялари”, “Касбий педагогика”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Касб психологияси” фан дастурлари ишлаб чиқилган ва услубий таъминот мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 89-03-695-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот касб-ҳунар таълимини ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
акмеологик ёндашув асосида касбий йўналтирилган ўқитиш тизимида интенсив касбий тайёргарлик, касбий акмешахсни методикасини такомиллаштириш асосида ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 89-03-695-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган ўқув таъминоти акмеологик ёндашув асосида интенсив касбий таълим-тарбияни амалга ошириш, касбий тайёргарликни модернизациялаштиришга хизмат қилган;
акмеологик ёндашув асосида касбий йўналтирилган ўқитиш тизимини ташкил этиш, электрон ўқув контент ва акмеологик технологияларни уйғунликда қўллаш, касбий таълимда акмеологик ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион концептуал тузилмаси элементларидан “Электротехника ва электроника асослари” фанидан электрон таълим ресурслари (электрон ўқув контент) яратилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган (Касб-ҳунар таълими Марказининг 2017 йил 20 декабрдаги ФР-02/05-4677/м-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган ўқув контент акмеологик ёндашув асосида касбий йўналтирилган ўқитиш тизимида билимларни интегратив тақдим этишга хизмат қилган;
ўқитишда таълимнинг педагогик-психологик-акмеологик вазифалари интеграциясини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнида акме-шахс мутахассисга қаратилган педагогик-психологик шарт-шароитларни жорий этиш механизми элементларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори қароридаги кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш вазифасини таъминлаш мақсадида якка муаллифликда касбий таълим жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ўқув-услубий таъминот мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 89-03- 695-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот касб-ҳунар коллежида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга, ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
таълим олувчиларни акмеологик ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш концепцияси, тамойили, интерфаол услублар ҳамда электрон ўқув контент ва акмеологик технологияларни уйғунликда қўллаш орқали ўқувчиларда касбий компетентлик ва акмеологик йўналганликни такомиллаштиришга асосланган методик таъминот ишлаб чиқилган (Касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 20 декабрдаги ФР-02/05-4677/м-сон маълумотномаси). Мазкур методик таъминот ўқувчиларнинг касбий тайёргарлиги, билимларни ўзлаштиришлари ва тарбияланганлик даражаларини ошириш, касбий креатив қобилиятни шакллантириш ва ривожлантиришга имкон берган.