Ғаффаров Феруз Ҳасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Махсус фанлар бўйича электрон таълим ресурслари базасини яратиш ва уларнинг масофадан фойдаланиш методикаси”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped328.
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдуқаххор Абдувакилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб‑ҳунар коллежларида махсус фанлардан электрон таълим ресурсларини яратиш ва улардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб‑ҳунар коллежларида мустақил таълимни ривожлантиришга қаратилган электрон таълим ресурслар базасини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг касбий мобил билим ва кўникмаларини шакллантириш имкониятлари (рефлексивлик, ҳамкорликда ишлаш ва инновационлик) такомиллаштирилган;
махсус фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини (таҳлилий, жараёнли ва баҳолаш) амалда қўллашга имкон берувчи электрон таълим ресурслари базасидан масофавий фойдаланишнинг компонентлари (мақсадли, вазифали ва натижавий) ишлаб чиқилган;
касб‑ҳунар коллежларида ўқув жараёнларини индивидуаллаштириш асосида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини (когнитив, продуктив ва ижодий) фаоллаштириш орқали электрон таълим ресурслар базасидан фойдаланиб ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
махсус фанларни ўқитишда электрон таълим ресурсларнинг контентлари ва усулубий-дастурий таъминотини ўз-ўзини бошқариш (self- management) ва баҳолаш (self-assessment) технологиялари асосида ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг касбий компетенциясини комплекс баҳолаш мезонлари (мотивацион, фаолиятли ва ахборотли) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Махсус фанлар бўйича электрон таълим ресурслари базасини яратиш ва уларнинг масофадан фойдаланиш методикаси бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар ва илмий натижалари асосида:
умумий ва касбий компетенцияларни шакллантириш ва уларни қўллаш тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган махсус фанларни ўқитишда электрон таълим ресурслари базасидан масофавий фойдаланишнинг интегратив модели асосида “Автомобиль ва двигателлар назарияси” махсус фанини электрон таълим ресурслардан фойдаланиб ўқитиш бўйича электрон таълим ресурслар базаси ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 01-06-4824-сон маълумотномаси). Мазкур электрон база касб‑ҳунар коллежларининг ўқувчиларига махсус фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
касб‑ҳунар коллежларида махсус фанларни ўқитишда электрон таълим ресурслар базасидан фойдаланиб ўқув жараёнларини индивидуаллаштириш орқали ўқувчиларнинг касбий компонентлигини шакллантириш бўйича “Ўқитишда электрон таълим ресурсларнинг ўрни” мавзусидаги ахборот таъминоти ишлаб чиқилган ва касб‑ҳунар коллежларининг таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 89-03-4218-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари касб‑ҳунар коллежлари махсус фанларини ўқитиш жараёни ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилади;
касб‑ҳунар таълимини самарали ташкил этишда махсус фанларни ўқитишда электрон ахборот ресурсларнинг мазмуни, таркиби ва унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг касбий компетенциясини комплекс баҳолашга мўлжалланган замонавий электрон таълим ресурсларни яратиш бўйича билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш асосида “Автомобиль ва двигателлар назарияси” фанини ўқитиш ва назорат қилиш бўйича тест топшириқлари тизими ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 89-03-4218-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини объектив баҳолашга хизмат қилган.